Сомон йўли галактикаси– Шимолий қутби Вероника сочлари юлдуз туркумида бўлиб, осмонни деярли катта айлана бўйлаб ўраб олган хира нурланувчи йўл; Шимолий яримшардаги Оққуш юлдузлари туркумидан бошланиб, жанубга иккита алоҳида тармоқ ҳолида чўзилади ва бизга кўринмайдиган Жанубий Бут юлдуз туркумида бирлашади. Сомон йўлининг тузилиши жуда мураккаб: баъзи жойда 30° гача кенгайса, баъзи жойда 4—5° гача тораяди. Сомон йўлининг равшанлиги ҳамма жойларда бир хил эмас. Сомон йўлининг энг хира қисми Аравакаш юлдуз туркуми атрофида жойлашган. Галилео Галилеи 1610-йилда Сомон йўлини кузатиб, унинг жуда кўп сонли хира юлдузлар тўпламидан иборатлигини тасдиқлади. Сомон йўли юлдузлари тўплами тартибсиз бўлмай, ўзаро тортиш кучи билан боғланган системани ҳосил қилади. Бу юлдузлар системаси Галактика деб аталиб, унинг маркази Оққуш, Қавс юлдуз туркумлари оралиғида жойлашган.

Манбалар

Ўқиш учун

Ҳаволалар