Соний, шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний (1950, Дўҳа) — Қатар давлат арбоби. Буюк Британиядаги Сандерхест ҳарбий билим юртинитугатган (1971). Генералмаёр. 1971-йилдан ҳаракатланувчи баталон командири, сўнг қуролли кучлар бош қўмондони. 1977-йил 31 майда валиахд шаҳзода деб эълон қилинган ва мудофаа вазири этиб тайинланган. Кейинчалик Режалаштириш олий мажлиси раиси. 1979—91 йилларда Ёшларга ғамхўрлик қилиш қўмитаси раиси. 1995-йилдан Қатар Давлати амири.