Сортамент (франсузча: „ассортир“ — саралаш, танлаш), сортимент — маҳсулотнинг маркаси, ўлчами ва шакли бўйича таркиби. „Сортамент“ термини, асосан, металлургияда металл прокатлар (масалан, релслар)га нисбатан, „сортимент“ эса ёғоч материаллар и. ч.да ёғоч буюмларга нисбатан қўлланади.