Сортепа (Сартепа — қадимги қалъа — қўрғон ҳаробаси, мил. И—ВИИИ асрлар). Андижон вилояти Балиқчи тумани марказидан 1,5 км жанубида Қорадарё ўзанида жойлашган. Илк бор Даван подшолиги пайтида пайдо бўлган, сўнгра кенгайиб деҳқончилик воғасининг ўзига хос марказига айланган. Бунга унинг қулай географик ҳудудда — Қорадарёнинг унумдор ўзанида жойлашгани сабаб бўлган бўлиши керак. Ҳозирги ёдгорликдан арк кием ва унинг яқинида иккита майда тепа сақланиб қолган. Арк майдони 1,7 га бўлиб, ундаги маданий қатлам қалинлиги 6,5 м ни ташкил этади. С. 4 томондан қалин пахса девор билан ўраб олинган. Шарқий девор томонда дарвоза ўрни кўриниб туради. Археологик қазишмалар натижасида учта курилиш даврига оид меъморий қолдиқлар ва ашёвий далиллар аникланган. Ёдгорлик ВИИИ аср бошларида араблар истилоси пайтида бузиб юборилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Сортепа“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.