Janubiy Avstraliya
Жанубий Австралия - Австралия Иттифоқидаги штат. Ҳинд океанининг Катта Австралия қўлтиғи соҳилида жойлашган. Майдони - 984 минг км2. Аҳолиси - 1,5 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Аделаида шаҳри.
Штат ҳудудининг релефи асосан, текислик, тоғ массивлари ҳам учрайди (Стюарт, Масгрейв ва б.). Қуруқ ўзанлар ва кўллар (Эйр, Герднер, Торренс) бор. Энг катта дарёси — Муррей. Штат ҳудудининг чўл ва чала чўлдан иборат шимолий ва шимоли-ғарбида йилига 100–200 мм ёғин тушади. Жануб ва жануби-шарқида иқлим моътадил, 500–1000 мм ёғин ёғади, тупроғи унумдор. Йиллик ўртача температура 20° C, январники — 30° C.
Штат экин майдонининг қарийб 25% ига буғдой экилади. Боғ кўп. Мевачилик ва токчилик ривожланган. Хўжалигининг асосий тармоғи — яйлов чорвачилиги (қўй, қорамол, от, чўчқа боқилади).
Кончилик (мис ва темир рудалари, тошкўмир, табиий газ олинади) ривожланган. Саноатда қора ва рангли металлургия етакчи ўринда. Кемасозлик, машинасозлик (қаранг: х. машиналари, автомобилсозлик, ракетасозлик), нефт кимёси саноати корхоналари бор. Штатнинг жанубий қисмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи саноат корхоналари жойлашган. Вино ишлаб чиқариш яхши йўлга қўйилган. Йирик саноат марказлари: Аделаида ва Порт-Агаста. [1].
Манбалар
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |