Оқ акация, сохта акация (Робиниа псеудоаcаcаиа Л.) — дуккакдошлар оиласига мансуб дарахт тури. Бўйи 20—30 м. Барги узун бандли, уз. 10—25 см, пацимон мураккаб; ҳар бир барги 5—12 жуфтгача япроқчали. Гуллари оқ, ҳидли, ширали, тўпгули шингилси-мон. Дуккаги туксиз, уз. 5—7 см. Апрелнинг охири — майнинг бошида гуллайди, октабрда мева тугади. Ўрта Осиёда манза-рали (асалли) дарахт сифатида парк ва хиёбонларга экилади, қурғоқчилик-ка ва шўрга чидамли бўлгани боис тоғ ёнбағирларини ва адирларни ўрмонлаштириш учун кўпайтирилади. Ёғочи пишиқ. Дурадгорликда ишлатилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил