Қадимги Юнонистонда тарбия :

Спарта тарбияси

Спарта тарбияси — мил. ав. ВИИИ- ИВ асрларда Спарта давлатида зодагонларнинг болаларини тарбиялаш тизими. 7— 20 ёшдаги болалар 7 ёшгача оилада тарбияланган, кейин давлат интернатларида ҳарбийжисмоний тайёргарлик кўришган. Ўқиш ва ёзишни ўрганишган; буйруққа бўйсуниш, уни сўзсиз бажариш ва ғалабага эришиш кўникмалари шакллантирилган, ҳарбий интизом асосида ҳаётга ўргатилган. Тартибинтизом йилданйилга қийинлаштириб борилган. Катталарга сўзсиз бўйсуниш, енгил кийимда, оёқ кийимсиз юришга, қаттиқ ўринжойда ётишга ўргатилган. Махсус жисмоний машқлар бажарилиши белгилаб қўйилган. 15—20 ёшдагилар учун ҳарбий машклар билан бирга, хорда куйлаш асосий машғулотлар сирасига киритилган. Ёшларнинг аклий ривожланиши муҳим ҳисобланган ва саволларга аниқ ҳамда қисқа жавоб бериш махсус машғулотлар жараёнида ўзлаштирилган. Қизлар оилада тарбияланган, лекин уларнинг тарбия тизимига югуриш, кураш, диск ва найза улоктириш каби машклар киритилган. ХВИИИ—ХИХ аср педагогик фикр тараққиётида Спарта тарбиясининг муҳим ижобий таъсири бўлган. Бу тарбиянинг айрим жиҳатлари кейинги йилларда Франсия ва Россия ҳарбий ўқув юртларида ҳам қўлланган.

Афина тарбияси

Афина тарбияси — мил. ав. ВИИ-В асрларда қадимги Афинада болалар ва ўсмирлар (қуллардан ташқари) тарбияси тизими. 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар грамма-тика мактаби, кифарачилар ва палестра мактабида ўқитилган. Ўзига тўқ оилаларнинг фарзандлари машғулотларни 18 ёшгача гимнасийяя давом эттирганлар. 18–20 ёшдаги ўсмирлар тарбияси Эфебияпя шуғулланиш билан якунланган. Маънавий тарбия гимнастик тарбия билан қўшиб олиб борилган. Жисмоний меҳнат билан шуғулланишга йўл қўйилмаган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил