Sport
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Спорт (инглизча: спорт — ўйин) — жисмоний маданиятнинг таркибий қисми, жисмоний тарбия воситаси ва усули, жисмоний машқларни турли мажмуалари бўйича мусобақалар ташкил этиш, тайёрлаш ва ўтказиш тизими. Спортнинг мақсади; кишиларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ва умумий жисмоний ривожлантириш билан бирга спорт мусобақаларида юқори натижа ва ғалабаларга эришишдир. Дастлабки спорт мусобақалари Юнонистонда бўлиб ўтган. Халқаро олимпиада қўмитаси ташкил қилинганидан кейин спорт жуда тез ривожлана бошлади. 1896-йилда 1-замонавий Олимпиада ўйинлари ўтказилди.
Спортнинг асосий 3 та бир-бирига боғлиқ ташкилий шакллари мавжуд бўлиб, улардан — Оммавий ҳаваскорлик; Ўқув фани сифатидаги спорт; Юқори натижалар спорти кабилар. Оммавий ҳаваскорлик спорти — инсоннинг жисмоний такомиллашуви шарти; у кишиларнинг ёши, саломатлигининг ҳолати, жисмоний ривожланиш даражасига кўра чегараланади. Ўқув фани сифатидаги спорт — барча турдаги таълим муассасалари ва қуролли кучлар тизимида ҳарбий-жисмоний тайёргарлик дастурларига киради. Юқори натижалар спорти — энг яхши спорт кўрсаткичлари (рекордлар)га эришиш учун шароит яратади, инсоннинг жисмоний тайёргарлигини намойиш этади, жисмоний тайёргарликларнинг самарали воситаси ва усулларини оммавий амалиётга татбиқ этишга ёрдам беради.
Ўзгаришлар жараёнида спорт жисмоний тарбия доирасидан чиқиб, мустақил умуммаданий, сиёсий, эстетик, иқтисодий аҳамият касб этди. Спорт дўстона халқаро алоқаларни кенгайтиришга, халқларнинг ўзаро бир-бирини тушуниши ва дўстлигини мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда. ХИХ аср ўрталаридан бир неча Ғарб мамлакатларида профессионал спорт ривожлана бошлади. У томошабоплиги, бизнесга айланиб, катта даромад манбаи бўлиб, бораётганлиги билан ажралиб туради.
Спорт турларининг 2 та асосий гуруҳи мавжуд: миллий спорт турлари ва халқаро спорт турларидир. Миллий спорт турлари ҳар бир халқнинг ўзига хос турмуш тарзи, меҳнат фаолияти ва дам олиш шароити асосида ривожланган. Халқаро спорт турлари муайян шароитларда мусобақалар ўтказишнинг умумлаштирилган тизимларидан иборат бўлиб, бунда мусобақа иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини, натижаларни ҳисобга олиш ва баҳолашни халқаро миқёсда бир хил тартибга келтириш, ягона қоидалардан фойдаланишга асосланган махсус чеклашлар назарда тутилади. Спорт билан шуғулланишда жисмоний тарбия ва спортни бошқариш давлат органлари, халқаро спорт ташкилотлари томонидан ман этилган воситаларни қўллашга йўл қўйилмайди. Юқори спорт кўрсаткичларига эришиш мақсадида стимуляторлардан, допинг моддаларидан, Халқаро олимпиада қўмитаси ман этган бошқа воситалардан фойдаланган спортчини мусобақалардан четлаштирилади.
Ўзбекистон Республикасида спорт умумдавлат иши ҳисобланиб, жисмоний маданият билан бирга аҳолини барча қатламларини ва ёш гуруҳларини қамраб олган. Мамлакатда 50 дан зиёд спорт тури оммалашган, улардан 30 та тури Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг „Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида“(2002-йил 31-октабр), „Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз спорт мусобақалари тизимини ташкил этиш тўғрисида“ (2003-йил 3-июн), „Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида“ (2003-йил 4-ноябр) даги қарорлари Ўзбекистон Республикасида спортни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бу қарорлар асосида янги болалар спорти иншоотларини барпо этиш дастури, спорт анжомлари ва жиҳозлари, кийим-кечаклар ва чарм поябзал маҳсулотларини республикада ишлаб чиқариш, мактабларда, айниқса, қишлоқ мактабларида жисмоний тарбия дарслари самарадорлигини ошириш, аҳоли ўртасида спорт маданиятини юксалтириш, оммавий спорт тарғиботини ривожлантириш тадбирлари ишлаб чиқилиб, уларни ҳаётга татбиқ этишга киришилди. Жумладан, Ўзбекистон телевидениесининг 4 та канали спорт каналига айлантирилди. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини кадрлар билан таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларида болалар спорти учун педагог мураббийлар тайёрлаш, спорт журналистикаси ва психологияси мутахассисликлари бўйича таълим тизимини такомиллаштириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилган. Спортчиларни ижтимоий қимоялаш масалалари қонун билан мустаҳкамланган. Чунончи, „Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни (2000-йил 26-май)да давлат бошқарув органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамоат бирлашмалари, спорт клублари ва марказлари, бошқа ихтисослаштирилган спорт ташкилотлари ва муассасалари спортчиларга зарур ижтимоий-маиший шароитларни яратишлари ҳамда уларнинг сиҳат-саломатлигини муҳофаза қилинишини таъминлашлари шарт қилиб қўйилди. Спортчиларнинг айрим тоифалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқидан фойдаланадилар. Спорт мусобақаларида қатнашувчи шахслар суғурта полисларига эга бўлишлари шарт. Спорт соҳасида жуда катта ютукдарга эришган фукаролар, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган спорт устозлари, спортчиларни тақдирлаш мақсадида „Ўзбекистон ифтихори“, „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози“, „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи“ фахрий унвонлари таъсис этилди. Мамлакатда спорт матбуоти шаклланди: „Спорт“ газетаси, „Ўзбекистон футболи“, „Теннис +“, „Боокс плус футбол“ (Тошкент), „Футбол экспресс“ (Андижон), „Аср футболи“ (Наманган), „Интер футбол“ (Косонсой) кабилар нашр этилмоқда.
Манбалар
| Википедияда «Спорт» лойиҳаси бор |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |