Среčко Катанеc (талаффузи: Сречко Катанец; 1963-йил 16-июл, Любляна) – словениялик футболчи ва мураббий, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи.

Сречко Катанец
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сречко Катанец
Таваллуд санаси 1963-йил 16-июл (1963-07-16) (63 ёш)
Таваллуд жойи Любляна
Бўйи 190 cм (6 фт 3 ин)
Амплуаси Ҳимоячи, Ярим ҳимоячи
Мукофотлари
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1970—1981 Лжублжана
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1981—1985 Олимпижа 81 (10)
1985—1986 Динамо Загреб 21 (3)
1986—1988 Партизан 58 (9)
1988—1989 ВфБ Стуттгарт 26 (1)
1989—1994 Сампдориа 87 (12)
Тотал 273 (35)
Миллий терма жамоа
Югославия У21
1983—1990 Югославия 31 (5)
1994 Словения 5 (1)
Бошқарган клублари
1996—1998 Словения У21
1998 Горица
1998—2002 Словения
2003 Олимпиакос
2006—2009 Македония
2009—2011 БАА
2013—2017 Словения
2018—2021 Ироқ
2021—2025 Ўзбекистон
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Футболчи фаолияти

Фаолиятини Любляна клубида бошлаган. 1981—1988-йилларда Югославиянинг „Олимпия“, Загребнинг „Динамо“ ва „Партизан“ клубларида ўйнаган. 1988-йилда у Ғарбий Германиянинг Штутгартига кўчиб ўтди, у ерда бир мавсум ўтказди. УЭФА кубоги финалчисига айланди. Мавсум якунлангач, Италиянинг „Сампдория“ клубига йўл олди. Италия клуби билан у деярли барча унвонларни қўлга киритган: чемпионат, Кубок ва Суперкубок. Кубок эгалари кубогини ҳам қўлга киритган. 1991/92-йилги мавсумда у сўнгги еврокубокда финалчи бўлган, ўшанда жамоаси қўшимча вақтда 0:1 ҳисобида „Барселона“га мағлуб бўлган.

Мураббийлик фаолияти

Словения У21 терма жамоаси

21 ёшигача 1996-йилдан 1997-йилгача Словения терма жамоасида мураббий Драго Костаншекнинг ёрдамчиси бўлган.

Горица (Нова Горица)

1997-йилнинг декабрида икки ярим йиллик шартнома имзолаб, „Горица“ бош мураббийи бўлган.

Словения терма жамоаси

1998-йилнинг июл ойида Словения терма жамоаси бош мураббийи этиб эълон қилинди.

Словения билан Украинани плей-офф босқичида мағлуб қилган. 2000-йилги Европа чемпионатига йўлланма олди, бу мамлакатнинг йирик турнирдаги биринчи иштироки эди. Турнирда Словения Югославия ва Норвегия билан дуранг ўйнади, бироқ Испанияга имкониятни бой бериб, гуруҳдан чиқа олмади.

Словения терма жамоаси футбол бўйича 2002-йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган. Испания, Жанубий Африка Республикаси ва Парагвайга гуруҳдаги учта ўйинда мағлуб бўлган. Катанец жаҳон чемпионатидан сўнг фаолиятини якунлаган.

Олимпиакос (Пирей)

2002-йил 2-ноябрда Грециянинг „Олимпиакос“ клуби бош мураббийи бўлган. Катанец қўл остида „Олимпиакос“ кутилганидан ҳам ёмонроқ ўйнади ва 2003-йилнинг 7-февралида клуб унинг шартномасини бекор қилди. 2004-йилда Хорватия терма жамоаси бош мураббийлигига номзод бўлган, бироқ унинг ўрнига Златко Кранчар танланган.

Македония терма жамоаси

2006-йилнинг 17-февралида Евро-2008 саралаш босқичи учун Македония терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган. 2010-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги аралаш натижалардан сўнг, жумладан Шотландия устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва Голландияга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг, Катанец 2009-йил 6-апрелда ўз лавозимидан истеъфога чиқди.

БАА терма жамоаси

2009-йилнинг 23-июнида Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасининг бош мураббийи сифатида таништирилди. 2011-йил 6-сентябрда футбол бўйича 2014-йилги жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичида кетма-кет иккита мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатилди.

Словения терма жамоаси

2012-йил 31-декабрда Словения футбол ассоциациясининг иккинчи марта бош мураббий бўлиш таклифини қабул қилди ва 2013-йил

ҳа жаҳон чемпионатига[1] ўта олмаганидан сўнг истеъфога чиқди.

Ироқ терма жамоаси

2018-йилнинг 4-сентябрида уч йиллик шартнома асосида Ироқ терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди[2]. Унинг биринчи йирик мусобақаси 2019-йилги Осиё Кубоги бўлиб, унда Ироқ бўлажак чемпион – Қатарга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, 1/8 финалга чиқди.

Унинг раҳбарлигида Ироқ ҳам футбол бўйича 2022-йилги жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида қўшни Эрон устидан 2:1 ҳисобида сезиларли ғалабага эришди. Шундан сўнг, Ироқ саралашнинг учинчи босқичига йўл олди. Аммо, олти ой давомида маоши тўланмагани туфайли Катанес 2021-йилнинг июл ойида мураббийликдан кетган[3].

Ўзбекистон терма жамоаси

2021-йилнинг августида 4 йил муддатга Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси бош мураббийи бўлди[4]. 2025-йил 22-январ куни соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли бош мураббийликдан кетган[5][6].

Ютуқлари

"Партизан"

  • Югославия чемпиони: 1986/87

"Сампдория"

  • Италия чемпиони: 1990/91
  • Италия кубоги соҳиби: 1993/94
  • Италия Суперкубоги соҳиби: 1991
  • Ғолиблар кубоги соҳиби: 1989/90

Мукофотлари

2025-йил 6-июнда Дўстлик ордени билан тақдирланган[7].

Манбалар

Ҳаволалар