Статут (лот. статуо — қарор қиламан) — 1) бирон ташкилотнинг ваколати ва тартибини белгилаб берувчи устав, қоидалар мажмуи; 2) орден Си — орденнинг тасвири, орден билан мукофотлаш ва уни тақиш тартиблари тўғрисидаги қоидалар; 3) баъзи мамлакатлар (Буюк Британия, АҚСҲ ва бошқалар)да қонун ҳужжатларининг номланиши.