Stepantsminda
Степанцминда (грузинча: სტეფანწმინდა; илгари Казбеги, ყაზბეგი), Грузия шимоли-шарқидаги Мцхета Мцхета-Мтианети минтақасида жойлашган шаҳарча. Тарихий ва этнографик жиҳатдан шаҳар Хеви вилояти таркибига киради. Казбеги муниципалитетининг маркази ҳисобланади.
Степанцминда სტეფანწმინდა | |
|---|---|
| Шаҳарча | |
|
| |
| Мамлакат | Грузия |
| Аҳолиси (2014) |
1,326 |
Этимологияси
Степанцминда номи бу жойда тарки дунё қилган, шунингдек, мунтазам қор кўчкиси таъсиридан қочиш учун одамларга бироз жанубга кўчиб ўтишни маслаҳат берган Стефан исмли грузин православ роҳибининг шарафига номланган[1][2].
Географияси ва иқлими
Шаҳар Терек дарёси бўйида, Тбилисидан 157 км шимолда, денгиз сатҳидан 1740 метр (5710 фут) баландликда жойлашган. Степанцминданинг иқлими ўртача намликда, қиши нисбатан қуруқ ва совуқ, ёзи эса узоқ ва салқин. Ўртача йиллик ҳарорат 4,9 даража Селсий. Январ энг совуқ ой бўлиб, ўртача ҳарорат −5,2 даража Селсий, июл эса энг иссиқ ой бўлиб, ўртача ҳарорат 14,4 даража бўлади. Шаҳарда қайд этилган энг паст ҳарорат −34 даража Селсий, энг юқориси эса 32 даража. Степанцминдада ўртача йиллик ёғин миқдори 790 мм (31.1 дюйм)ни ташкил этади. Шаҳар ҳар томондан катта тоғлар билан ўралган бўлиб, минтақанинг энг кўзга кўринган тоғи, Янал тизмасидаги Казбек тоғи шаҳар ғарбида жойлашган. Иккинчи энг кўзга кўринган чўққи Шани тоғи денгиз сатҳидан 4,451 метр (14,600 фут) баландликда, Степанцминдадан 9 км шарқда жойлашган. Степанцминда шаҳри машҳур Дариал дарасидан 10 км жанубда жойлашган.
Тарихи

Анъанага кўра, Степанцминда, сўзма-сўз таржима қилинганда „Авлиё Стефан“, бу жойда тарки дунё қилган грузин православ руҳонийси Стефан шарафига шундай номланган. Шаҳар кейинчалик маҳаллий феодал магнати Чопикашвили уруғи тасарруфига ўтган ва улар ХВИИИ аср охирида бу ҳудудда саёҳатчилардан бож йиғиш билан шуғулланган.
ХИХ аср бошларида Россия империяси Грузия қироллигига қараб кенгайтирилгач, минтақа аҳолиси рус ҳукмронлигига қарши қўзғолон кўтарди. Бироқ Казбегининг ўғли маҳаллий лорд Габриэл Чопикашвили ўзининг Россияга содиқлигида собит бўлиб, қўзғолонни бостиришга ёрдам берди. Бунинг эвазига у Россия армиясида офицер лавозимига кўтарилди. У Казбеги фамилиясини олди ва унинг қўл остидаги қишлоқ ҳам тез орада „Казбеги“ деб аталди. 1917-1918-йилларда Степанцминда Германия, Туркия ва Оқлар томонидан қўлга киритилди, Оқлар ҳукмронлиги шаҳарда 1922-йилгача сақланиб қолди. 1925-йилда Совет ҳукумати даврида бу ном расман Казбеги деб ўзгартирилди. Габриэл Чопикашвили-Казбегининг набираси машҳур грузин ёзувчиси Александр Казбеги шу шаҳарда туғилган. 2006-йилда шаҳар ўзининг асл номи Степанцминдага қайтарилди.
Аттраксионлар ва спорт иншоотлари

Шаҳарда аҳоли ва сайёҳлар ўз вақтини мароқли ўтказиши учун бир қанча имкониятлар мавжуд. Жумладан,
- От миниш
- Парапланда учиш
- Велосипед ҳайдаш
- Гергети Самеба черкови
- Табиий минерал сувлар
- Казбек тоғига чиқиш
- Музликлар
- Гвелети шаршараси

Степанцминда Катта Кавказ тоғларидаги хушманзара жойлашуви билан машҳур ва пиёда саёҳат қилиш ва алпинизм учун марказ ҳисобланади. Маҳаллий диққатга сазовор жойлар орасида шаҳардаги Казбеги музейи, шаҳар этнографик музейи ва шаҳар ташқарисидаги Гергети Тринитй черкови, шунингдек, Казбеги тоғининг ўзи ва Казбеги қўриқхонасининг тоғли ўтлоқлари ва ўрмонлари киради.
Россия билан чегара ўтиш пункти

Шаҳардан шимолда тахминан 12 км узоқликда Россия Федерацияси ва Грузия чегарасидаги „Ларси“ ўтиш пункти мавжуд. Ўтиш жойи 2010-йил 1-мартда очилган. У 24 соат очиқ. Божхона кўп томонлама ва дунёнинг барча фуқаролари учун очиқ. Трансчегаравий йўл тоғли туннелда жойлашган. Чегарани пиёда кесиб ўтиш мумкин эмас.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Лоуис, Виcтор Э.. Лоуис Моторист'с Гуиде то тҳе Совиэт Унион. Охфорд: Пергамон Пресс, 1987 — 435-бет. ИСБН 9780080318172.
- ↑ Росен, Рогер. Тҳе Георгиан Републиc, Волуме 1992. Пасспорт Боокс, 1992 — 146-бет. ИСБН 9780844296777.
Адабиётлар
- Розен, Рожер. Грузия: Кавказнинг суверен давлати. Одйссей нашрлари: Гонконг, 1999 йил.ИСБН 962-217-748-4ИСБН 962-217-748-4
Ҳаволалар
- Казбеги муниципалитети . Мцхета-Мтианети минтақавий маъмурияти веб-сайти.