Stephen Chow
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Чоу Стивен — Гонконглик комедиячи, ссенарийнавис, режиссёр ва продюсер.
Биографияси
Стивен Чоу 1962-йил 22-июнда Коулун шаҳрида ишчи оиласида дунёга келган. У тўрт фарзанднинг ягона ўғли эди. Чоу ўзининг илк йилларини Шанхайда опа-сингиллари билан ўтказган, у ерда Брюс Ли мисолидан илҳомланиб, жанг санъати билан шуғулланган. 1982-йилда ўрта мактабни тугатгандан кейин, Стивен ТВБда актёрлик курсига ўқишга кирди[1]. Бир йилдсн сўнг, у ўзидан олдин Тони Леунг томонидан олиб борилган „Спаcе Шуттле 430“ болалар телекўрсатувида бошловчи ролини эгаллади. Бу лавозимда ишлаган олти йил давомида у: бемаъни иборалар ва ҳаракатлар, пародиялар, иккиламчи қўшиқлар ва Хитой маданиятининг жиҳатлари ҳақида ҳазиллар атрофида айланадиган „мо леи тау“ комедия услубини ишлаб чиқган. 1980-йилларнинг охирида Чоу кўп филмларда рол ижро эта бошлади. Унинг катта экрандаги ютуғи „Охирги адолат“ криминал триллери бўлиб, у 1988-йилда „Голд Ҳорсе“ Тайван кинофестивалида майда фирибгар роли учун „Энг яхши ёрдамчи актёр“ мукофотини қўлга киритган[2].
1980-йилларнинг охири ва 1990-йилларнинг бошлари Чоу учун жуда воқеаларга бой бўлди. 1989-йилда у Жон Вунинг филмида рол ўйнади ва „Аждаҳо жанги“ филмида қаҳрамон Жет Лининг бахциз мухлиси ролини ижро этди. Чоу ўзининг биринчи асосий ролини 1990-йилда „Ҳаммаси ғолиб учун“ филмида ўйнади. Ушбу филм Стивен Чоунинг Мангтат билан ҳамкорлигини бошлади, у Чоwнинг кўплаб филмларида ёрдамчи қаҳрамонларни ўйнашни давом эттирди. 1991-йилда Чоу Гонконг кино тарихидаги энг юқори даромад келтирувчи филм бўлган „Мактабга қайтиш“ филмида рол ижро этди, иккита давомини яратди ва Чоw „Ҳонконг мови аwард“ номинациясини қўлга киритди. Ундан кейин классик хитой жанг санъати филмларига пародия қилувчи комедиялар („Ғазаб мушти“), либосли тарихий филмлар („Тиланчи қирол, тақиқланган шаҳар қўриқчиси“) ҳамда хитой достонлари („Хитой Одиссейи“) да рол ижро этишни бошлади.

1993-йилда суратга олинган „Мажнун роҳиб“ филми устида ишлаётган чоғида суратга олиш жараёнида ссенарийга ўзгартиришлар киритишга уринган Чоу режиссёр Жонни То билан ижодий келишмовчиликларга дуч келади. Филм кассада тушиб кетади ва Чоу ўз филмлари устидан кўпроқ назорат қилиш керак деб қарор қилади. 1994-йилда у бир вақтнинг ўзида иккита филмда режиссёр сифатида дебют қилди — „Муҳаббатни этказиб бериш“ ҳамда „Севги билан Хитойдан“ (Жеймс Бонд филмларининг пародияси), улар катта тижорат муваффақиятлари билан бирга бўлди. Чоw ўзининг „Стар Оверсеас“ номли продюсерлик компаниясини тузди. Шу билан бирга учта филмини чиқарди.
1990-йилларда Жеки Чан билан бирга Стивен Чоу Осиё бозорида энг кўп даромад келтирувчи актёрлардан бири бўлган, бироқ унинг филмлари Ғарб томошабинларига деярли номаълум эди. Вазият 2001-йилда, унинг сюжети анъанавий хитойлик жанг санъати усталарининг футбол чемпионатидаги иштирокига асосланган янги „Шаолин футболи“ филми чиққандан сўнг ўзгара бошлаган эди. Филм Осиёда 46 миллион доллар ишлаб топди ва Чоwга иккита Гонконг кино мукофоти топширилди. 2003-йилда „Мирамах Филмс“ „Шаолин Футболи“ филми учун АҚШ дистрибюторлик ҳуқуқини сотиб олди. Америкалик танқидчилар Чоу ҳақида ёзишни бошладилар ва режиссёр Квентин Тарантино уни кинодаги энг яхши комедиячилардан бири деб атади[3].
Чоwнинг навбатдаги филми, гангстер ҳаракати ва жанг санъатлари ҳақидаги филмлар, "Кунг Фу Шоwдоwн „ 2004-йилда чиқарилган. У жами 100 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди, энг яхши чет тилидаги филм учун Британия кино мукофотига номзод бўлди ва Чоw режиссёрлик учун 'Голд Ҳорсе“ мукофотига сазовор бўлди. „Шаолин Футболи“ ва „Кунг Фу Шоwдоwн“ ҳам энг яхши филм учун Гонконг кино мукофотини қўлга киритга эди[4].
Манбалар
- ↑ Wиллиамс, Тонй.. Диреcторй оф Wорлд Cинема: Чина 2, Диреcторй оф Wорлд Cинема. Интеллеcт Лтд, 2015 — 43—46-бет. ИСБН 978-1783204007.
- ↑ „Степҳен Чоw - Биограпҳй“ (инглизча). Яҳоо! Мовиэс. 2015-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-март 2015-йил.
- ↑ „Степҳен Чоw“ (инглизча). Пеопле (26-апрел 2004-йил). 2-апрел 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-март 2015-йил.
- ↑ „Ҳонг Конг ҳандс оут филм аwардс“ (инглизча). ББC (28-март 2005-йил). 2-апрел 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-март 2015-йил.