Стратег (юн. стратегос, стратос — қўшин ва аго — бошлаб бораман) — Юнонистонда кенг ҳарбий ва сиёсий ваколатларга эга бўлган лашкарбоши. Ҳозирги маънода — йирик ҳарбий операциялар (амалиётлар)га раҳбарлик қилувчи саркарда.