Суб... (лот. суб — остида, пастда, ёнида) — ўзлашма қўшма сўзларнинг биринчи қисми: 1) бирор нарсанинг остида, тагида ёки яқинида жойлашганликни (мас, субтропиклар, субарктика, субтитр); 2) тобеликни, бўйсунишни (мас, субинспектор, субординация); 3) иккинчи даражалиликни, асосий эмасликни (мас, субаренда) билдиради.