Субарктика минтақаси - Шимолий ярим шардаги географик минтақа, шим. да арктика минтақаси билан жанубида мўътадил минтақа орасида, 60°—65° шу каби билан 67°—73° шу кабилар оралиғида. Иқлими совуқ, январнинг ўртача температураси материк ва оролларда —5° дан —40° гача, июлники 5—12°. Йиллик ёғин 300–500 мм. Грунт чуқур музлайди. См.нинг нисбатан совуқ шим. қисмида тундра зонаси, бир қадар илиқроқ жан. қисмида ўрмонтундра зонаси жойлашган.