Субах —илк ўрта асрларда Ўзбекистоннинг жанубида мавжуд бўлган шаҳар. насафдан 6 фарсах масофада, Кеш ва Тер-мизга борадиган карвон йўли кесишу-вида жойлашган. ВИИИ асрда С. Муқанна қўзғо-лони билан боғлиқ воқеалар марказига айланган. С. аҳолиси деҳқон Умар Суба-ҳий (ёхуд Амр) бошчилигида араблар ноибини ўлдириб Муқаннага биринчи бўлиб қўшилганлар ва очиқ равишда янги динга эътиқод қила бошлаганлар. Археологик маълумотларга қараганда. С. Қарши йўлида жойлашган ҳозирги Ўликтепа шаҳар харобаси ўрнида бўлган. шаҳар 3 қисмдан — арк, шаҳристон ва рабоддан ташкил топган. С.даги ҳаёт мўғуллар истилосигача давом этган. Кейинги давр манбаларида С. қайд этилмаган.

Адабиёт

  • Камалиддиноп Ш.С.. Историческая гсография Южного Согда и Тохаристана по арабояз1чн|м источникам ИХ — начала ХИИИ вв„ Т., 1996.