Субҳонқулихон (1625-йил (ёки 1628-йил), Бухоро, Бухоро хонлиги — 1702-йил 14-сентабр, Бухоро, Бухоро хонлиги) — Аштархонийлар ўзбек сулоласидан Бухоро хонлиги ҳукмдори (1682—1702).

Субҳонқулихон
Субҳонқулихон ибн Надр Муҳаммад
 Бухоро хонлиги ҳукмдори
Мансаб даври
1681-йил – 1702-йил 14-сентабр
Ўтмишдоши Абдулазизхон
Вориси Убайдуллахон ИИ
 Балх ҳокими
Мансаб даври
1651-йил – 1681-йил
Монарх Абдулазизхон
Ўтмишдоши Надр Муҳаммад
Вориси Искандархон
 Кахмер ўлкаси ҳокими
Мансаб даври
? – 1651-йил
Монарх Надр Муҳаммад
Абдулазизхон
 Балх ҳокими
Мансаб даври
1642-йил – ?
Монарх Надр Муҳаммад
 Соли Сарой ҳокими
Мансаб даври
? – 1642-йил
Монарх Имомқулихон
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1628-йил
Бухоро, Бухоро хонлиги
Вафоти 14-сентябр 1702-йил(1702-09-14)
(74 ёшда)
Бухоро, Бухоро хонлиги
Фуқаролиги Бухоро хонлиги
Турмуш ўртоғи
Болалари
Отаси Надр Муҳаммад
Дини Ислом
Дафн этилган жойи Бухоро яқинида
Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси
Дахмаи шоҳон

Надр Муҳаммаднинг ўғли. Надр Муҳаммадхон Бухоро хонлиги ҳукмдори бўлгач, ўғли Субҳонқули султонни Соли Сарой шаҳри, сўнгра Балх вилояти ҳокими қилиб тайинлайди (1642). Кўп ўтмай у бу лавозимдан олиниб, Кахмердга ҳоким бўлган. Субҳонқулихоннинг катта акаси Абдулазизхон отасини ҳокимиятдан четлаштириб, Бухоро хонлиги ҳукмдори бўлгач, Субҳонқулихон Балхга — отаси ҳузурига йўл олган. Субҳонқулихон Балх вилоятида мустаҳкам ўрнашиб олиб, Балх ва Бадахшон ҳокимлигини қўлга киритган (1651). Субҳонқулихон Бухородан мустақил сиёсат юритган. 1658-йилда Абдулазизхоннинг пири Абдулғаффор хўжа воситачилигида Бухоро ва Балх ўртасида тинчликка эришилиб, Субҳонқулихон акасининг ҳокимиятини расмий тан олган. Муҳаммад Юсуф Муншийнинг ёзишича, 1680-йил 2-февралда кексайиб қолган Абдулазизхон Субҳонқулихонга Бухоро хонлиги тахтини топшириб, ўзи ҳажга жўнайди. Субҳонқулихон марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун солиқлар миқдорини ошириб, қўшинни кўпайтирган. Анушахоннинг вориси Аранг Муҳаммадхон 1687-йил Бухорога босқин қилганида Субҳонқулихон бу ҳужумни қайтариш билан чекланмай, 1688-йилда ўлдирилган хон ўрнига Хоразм тахтига ўз ноиби амир Ниёз эшик оғабошини (Шоҳнийни) ўтқазган. Шу тариқа Абдуллахон ИИ давридагидек Хоразм яна Бухорога қўшиб олинган ва минтақада ягона ўзбек давлати қарор топган. Субҳонқулихон даврида Бухоро хонлигининг Шарқ давлатлари билан дипломатик муносабатлари яхшиланган. Бобурийлардан Аврангзеб 1689-йилда Забардастхон, Усмонли турк султонларидан Ағмад И 1691-йилда Мустафо човуш бошчилигидаги элчиларни Бухорога жўнатган. Субҳонқулихон билан Аврангзеб ўртасида бир неча марта (1671—1687) ўзаро мактублар алмашилган.

Маданият соҳасидаги сиёсати

Субҳонқулихон томонидан Балх ва Бухорода кўплаб меъморий обидалар, жумладан, Балхда мадраса, Бухорода Дор уш-шифо, Регистонда катта ҳовуз; Аркда саломхона ва жоме масжиди, шунингдек, Аминободда чорбоғ қурилган. Бу даврда, айниқса, тиббиёт илми ва адабиёт ривожланган. Дор уш-шифода беморларни даволаш билан бир қаторда илмий ишлар ҳам олиб борилган. Субҳонқулихоннинг тиббиётга оид китоблар жамланган нодир кутубхонаси бўлган. У „Иҳё ат-тибби Субҳоний“ („Субҳоний тиббиёти бўйича даволаш“), „Лубб ул-лавойиҳ ул-қамар фил ихтиёрот“ („Бахтли соатни аниқлашда ой манзилларининг моҳияти“) номли илми нужумга оид рисола ёзган. Унинг „Иҳё ат-тибби Субҳоний“ асари қўлёзмасининг бир нусхаси Будапештдаги кутубхонада сақланади[1]. Субҳонқулихон „Нишоний“ тахаллуси билан шеърлар битиб, саройда ўтказилган мушоираларда ўзи ҳам шеърлар айтган.

„Дор уш-шифо“ мадраса касалхонаси 1697-йилда қурилган. 18 ҳужраси бор. Касалхона олдида дорихона, ташхисхона, кутубхона каби ёрдамчи бинолар ҳам барпо этилган. Ушбу масканда беморларга хизмат кўрсатиш билан бир қаторда маданий тадбирлар ҳам ўтказилган.

Ташқи сиёсати

Субхонқулихон даврида қўшни мамлакатлар билан дипломатик муносабатлар олиб борилган. У асосан Туркия, Ҳиндистон ва Росссия мамлакатларга элчиларни юборган.

Усмонлилар империяси билан дипломатик алоқалари

Усмонли султони Сулаймон ИИ (1687—1691) 1688-йилда Бухоро хони Субхонқулихонга мактуб юборади ва унда шиаларга бирга курашиш тўғрисида айтиб ўтади. Ушбу мактубга жавобан Субхонқулихон Усмонли султонига мактуб юбориб, Хуросондаги юришлари ҳақида айтиб ўтган. Муҳаммад Юсуф Мунший ўзининг „Тарихи Муқимхоний“ асарида Усмонли султони Аҳмад ИИ (1691—1695) нинг Субхонқулихонга юборган мактуби нусхасини келтиради. Вамбери китобида ёзишича, Усмонли давлатига Субхонқулихон ҳам совғалар билан бирга элчилар ҳам юборган. Ушбу элчилликка жавобан султон Аҳмад ИИ ўз элчиси Мустафо Човушни сиёсий бир мактубни 1691-йилда жўнатади[2]. „Тарихи Муқимхоний“ асарида элчилик ҳақида маълумотлар бўлиб, хат билан бир бирга султон элчиси Мустафо Човуш араб отлари, турли хил қимматбаҳо тошлар, рангли матолар турли совғаларни олиб келган. Ушбу элчиликдан мақсад шиаларга бирга курашиш эди[3].

Ҳиндистон билан ташқи алоқалари

Субҳонқулихон даврида Ҳиндистондаги Бобурийлар сулоласи билан дипломатик муносабатлар ўрнатилган. Бобурий ҳукмдор Аврангзеб 1684-йилда Бухорога элчи юборган ва ўз мактубида шиаларга қарши курашиш ҳақида айтиб ўтган. Шунингдек, бобурий ҳукмдор Аврангзеб Қандаҳорни қайтариб олишни мақсад қилган эди[4]. Ушбу маълумот тўғрисида Муҳаммад Юсуф Мунший ўзининг „Тарихи Муқимхоний“ асарида келтиради. Асарда қайд қилинишича, Ҳиндистон ҳукмдори билан Бухоро хони ўртасида Эронга қарши бир иттифоқ тузилган ва Субхонқулихон ушбу иттифоқ натижасида Хуросонни қайтариб олиш учун бир неча бор ҳужум қилган. Аммо бу даврда Хоразм хони Эрнак султон Бухорога бостириб кириши натижасида Хуросонга юриш муваффақияцизлик билан тугаган[5].

Оиласи

Субҳонқулихоннинг бир нечта ўғиллари бўлган, Искандархон, Абулмансур, Муҳаммад Сиддиқхон, Абулқосим Султон, Убайдуллахон, Асадулла Султон ва Абулфайзхон. Биринчи тўрт ўғли Балхда дафн этилган. Бухоро хонлигида валиаҳд шаҳзодага Балх вилоятини бошқариш топширилган. Балх вилоятини дастлаб латта ўғил Исландархон бошқарган. 28 ёшга етганда у укаси Абулмансур томонидан ўлдирилади. Субҳонқулихон фитнадан хабар топгач, Балх вилоятини Мансурхонга эмас, Ибодуллага беради. Балх аҳолиси Ибодуллага бўйсунмайди. Мансурхон унинг ҳам қотилига айланади. Укасининг ўрнини эгаллаб Балх бошқарувини тўрт ой қўлида тутиб турган Мансурхон ўзининг кичик укаси Сиддиқ Муҳаммад томонидан ўлдирилади. У ўша пайтда 22 ёшда бўлган. 1683-йилдан Сиддиқ Муҳаммад Балхни мустақил бошқаришни бошлаган. Кейинчалик отаси Субҳонқулихонга ҳам бўйсунмай қўяди. Хива хони Анушахоннинг Бухорога ҳужуми вақтида отасига ёрдам бермайди. Бўйсунмай қўйган ўғли устига 1683-йилда қўшин тортган Субҳонқулихон уни зиндонга ташлатади. Орадан 3 ой ўтгач Сиддиқ Муҳаммад зиндонда, безгак касаллигига чалиниб вафот этади. Ўғилларининг ўлимидан сўнг Субҳонқулихон Балх бошқарувини шаҳзодаларга топширмай, ўзининг ишончли вакилларини тайинлайди[6].

Вафоти

Субҳонқулихон Бухоро хонлигини 20 йилдан кўпроқ бошқарган. 1702-йилда 77 ёшида вафот этган[7]. Субҳонқулихон Бухоро яқинидаги Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасидаги Дахмаи шоҳонда (Абдуллахон ИИ қабри яқинида) дафн этилган. Вафотидан олдин набираси Муҳаммад Муқимхонни тахт вориси этиб тайинлайди. Бу пайтда Муқимхон Балхда бўлган ва сарой амалдорлари ва қўшин кўмагига таянган Бухородаги шаҳзода Убайдуллахон тахтга ўтиради. Муқимхон Убайдуллахон ҳузурига ўз элчиларини жўнатади. Икки ўртадаги совуқ муосабатлар беш йил давом этади. Муқимхон Балхни оталиғи Маҳмудбий қатағон ёрдамида хонликдан алоҳида вилоятга айлантириб олади. 1707-йил фитна натижасида Муқимхон ўлдирилгач, тахт кураши тўхтайди.

Манбалар

  1. ↑ А Туркиc Медиcал Треатисе фром Исламиc Cентрал Асиа: А Cритиcал Эдитион оф а Севентеэнтҳ-Cентурй Чагатай Wорк бй Субḥāн Қулï Кҳан. Эдитед, Транслатед анд Аннотатед бй Лáсзлó КÁРОЛЙ. Брилл’с Иннер Асиан Либрарй. Волуме 32. Эдиторс: Мичаэл ДРОМПП; Девин ДЕWЕЭСЕ; Марк C. ЭЛЛИОТТ. Леиден. 2015
  2. ↑ Армений Вамбери 2019, с. 140.
  3. ↑ Мухаммад Юсуф Мунши 1956, с. 154.
  4. ↑ Хайруллаев 2003, с. 114.
  5. ↑ Мухаммад Юсуф Мунши 1956, с. 153.
  6. ↑ А.Замонов. Бухоро хонлиги тарихи. Тошкент 2021 — 207-бет. ИСБН 978-9943-6372-0-7. 
  7. ↑ Зияев А. КҲ. „Силсилат ас-салотин“ как исторический источник. Рукопис' диссертации на соискание ученой степени кандидата историческикҳ наук. Ташкент, 1990

Адабиётлар

  • Армений Вамбери. Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Тошкент: Инфо cапитал гроуп, 2019 — 353-бет. 
  • Мухаммад Юсуф Мунши. Муким-ханская история / Перевод с таджикского, предисловие, примечания и указатели А.А.Семенова. Ташкент: Изд-во АНУзССР, 2019 — 303-бет. 
  • Хайруллаев М. Ўзбек дипломатияси тарихидан, Тошкент, 2003 — 147-бет. 
  • История Ўзбекистана (ХВИ—И половина ХИХ в.), т. 3, Т., 1993.
  • Мир Муҳаммад Амини Буҳари, Убайдулланаме, Т., 1957;
  • Муҳаммад Юсуф Мунши, Мукимханская история, Т., 1956;
  • Хожа Самандар Термизий, Дастур улмулук, Т., 1997.
  • Ф. Султонов. Ф. Бозорбоев. Ўзбекистон ҳукмдорлари. Т.,2007

Аштархонийлар сулоласи (1601-1756)

Бухоро хонлиги
Боқи Муҳаммад 1601 - 1605
Вали Муҳаммад 1605 - 1611
Имомқулихон 1611 - 1642
Надр Муҳаммадхон 1642 - 1645
Абдулазизхон 1645 - 1681
Субҳонқули 1681 - 1702
Убайдуллахон ИИ 1702 - 1711
Абулфайзхон 1711 - 1747
Абдулмо’минхон 1747 - 1751
Убайдуллохон ИИИ 1751 - 1754
Шерг'озихон 1754 - 1756