Субстрат (лот. субстратум — тўшалма, асос) — 1) биологияда — ўтроқ яшайдиган организмлар ёпишадиган асос; ташқи муҳитнинг таянч элементи, мас, бентосдаги организмлар учун сув туби. С. микроорганизмлар ва ўсимликлар учун озиқ муҳити ҳам бўлади; 2) биокимёда — фермент таъсирида ўзгарадиган модда.