Суҳравардийлик, суҳравардия — тасаввуф тариқати. Асосий ғояси — одамларнинг қалби ва руҳини поклашга ундаш. Асосчиси — Шаҳобиддин Абу Ҳафс Умар Суҳравардий (1144—1234). ХИИ аср охири — ХИИИ аср бошида Ироқда, Икки дарё оралиғи ҳудудида зоҳидлик мактаби доирасида таркиб топган. С. шаҳарликлар тариқати бўлиб, аъзолари сони савдоҳунарманд аҳли ва жамиятнинг ўқимишли қатламлари ҳисобига кўпайиб борган. Умар Суҳравардий суннийлик ақоидчиси бўлиб, мўътадил суфийлик қарашларини тарғиб қилган ва Бағдоднинг сиёсий ҳаётида фаол қатнашган. Унинг асарлари Абу Ҳомид Ғазолий асарлари билан бирга С.нинг ғоявий асоси бўлган. Умар Суҳравардий 2 та асар ёзган. Биринчиси, "Кашф алфидойих алйўнанийна ва рашф аннасаих анимония" бўлиб, юнон фалсафасини, жумладан, Аристотел перипатетизмини танқид қилишга бағишланган. Иккинчиси, бизгача етиб келган асари "Авориф улмаориф" бўлиб, у 63 бобдан иборат, асосан, тасаввуф гносеологияси, одобахлоқи, психология амалиётига бағишланган. Унда дунёвий илм билан илохий илмнинг узвий боғланиши тан олинган. Асарда "дунёвий илм — гўёки сут, илоқий илм эса — унинг қаймоғи" деб ҳисобланган. Бу билан муаллиф материяга қараганда руҳ юқорироқ мавқега эга демоқчи. Бу китоб кейинги даврларда яшаган барча суфийларнинг авлодлари учун тасаввуф ахлоқи ва амалиёти масалалари бўйича қўлланма вазифасини ўтаган. Асар араб, форс, немис, инглиз тилларида илгарилари ҳам, ХХ асрда ҳам кўп марта нашр этилган. С. кейинчалик Ҳиндистон (Синд, Панжоб, Мўлтон, Гужарот)да тарқалган ва чиштийлик тариқати билан бир қаторда энг таъсирли тариқат саналган, дастлабки даврда бу мамлакатга келиб қолган камсонли мусулмонларни бирлаштиришда муҳим рол ўйнаган. С. Шарқ мамлакатларида кенг тарқалиб, ҳар хил даврдаги алломалар унга ўз ҳурматларини билдиришган. Мас, Алишер Навоий уни эъзозлаб тилга олади. Шайх Саъдий Умар Суҳравардийни ўзининг устози деб билган. Амир Темурнинг пири Шайх Шамсиддин Кулол ҳам С. тариқатига мансуб эди.

С. ХВИ—ХВИИ асрларга келиб бир неча мустақил оқимлар (шаттария, баҳоия, жалолия, жамолия, маҳмудия, давлацҳоҳия ва бошқа оқимлар)га булиниб кетди.

Омонулла Файзуллаев.