Oʻzini oʻldirish

Ўзини ўлдириш, ўз жонига қасд қилиш, худкушлик ёки суицид (лотинча: суи cаэдере) ўз ҳаётига ўз ихтиёри билан чек қўйишдир.
Ўзини ўлдиришликка жамиятнинг муносабати дин, шаън ҳамда ҳаёт маъноси мавзуларига алоқадор бўлиб келган. Аксар динлар, масалан, Яҳудийлик, Христианлик, Ислом, Буддизм, Ҳиндуизм кабилар ўзини ўлдириши қоралашади ва гуноҳ деб баҳолашади; бироқ баъзи исломий ва христиан секталар худкуш бомба ҳужумларини оқлашади, уларни бажарганларга шаҳид статусини ваъда этишади. Япониядаги самурайлар даврида эса ўзини ўлдириш ўз шаънини ҳимоя қилиш мақсадида бажарилган ва ижобий баҳоланган. Шунингдек уруш вақтида камиказелик ҳарбий қаҳрамонлик дея кўрилган.
Ўзини ўлдириш жамиятда ҳамон қаттиқ қораланади; бироқ бедаво касалликка чалинган беморларнинг тиббий ёрдамни қабул қилмай қўйиш ёки эвтаназияни танлаш ҳуқуқи баҳс остидадир.
Замонавий тиббиёт одатда ўзини ўлдиришни руҳий носоғломликка йўяди ва бундай кишиларга руҳий ёрдам кўрсатилиши зарур, деб ҳисоблайди.
Дунёда ҳар йили миллионга яқин одам ўзини ўлдиради, 10-20 миллионта худкушликка омадсиз ҳаракат бўлади.[1] Россияда ҳар йили 60,000[2], АҚШда тахминан 30,000[3], Японияда 30,000 дан зиёд[4] ва Хитойда 250,000 нафар киши худкушлик оқибатида вафот этади.[5]
| Ўрин | Мамлакат | Йил | Эркаклар | Аёллар | Жами |
| 1. | Литва | 2003 | 74.3 | 13.9 | 42.1 |
| 2. | Россия | 2002 | 69.3 | 11.9 | 38.7 |
| 3. | Беларус | 2003 | 63.3 | 10.3 | 35.1 |
| 4. | Қозоғистон | 2002 | 50.2 | 8.8 | 28.8 |
| 5. | Словения | 2003 | 45.0 | 12.0 | 28.1 |
| 6. | Венгрия | 2003 | 44.9 | 12.0 | 27.7 |
| 7. | Эстония | 2002 | 47.7 | 9.8 | 27.3 |
| 8. | Украина | 2002 | 46.7 | 8.4 | 26.1 |
| 9. | Латвия | 2003 | 45.0 | 9.7 | 26.0 |
| 10. | Япония | 2002 | 35.2 | 12.8 | 23.8 |
Сохта ўзини ўлдириш
Кўпинча ўзини ўлдириш қилмоқчи бўлганлар ўлишни исташмайди, улар фақатгина атрофдагиларнинг эътиборини ўзига қаратмоқчи, ёхуд шантаж қилмоқчи бўлишади. Бундай кишилар одатда ўлимга олиб бормайдиган жароҳатлар билан ўзларига шикаст етказадилар (масалан, сирка кислотаси, уйқу дори ичиш, устара билан билак томирларини кесиш) ёки намойишкорона ҳаракатлар қиладилир (масалан, баланд иншоотлар томига чиқиб, одам йиғилишини кутиб, ўзини пастга ташламоқчидек бўлиш). Лекин баъзан бу ҳаракатлар эҳтиёцизлик туфайли ўлимга олиб келиши мумкин.
Бошқа томондан, жиддийликча ўлмоқчи бўлиб, лекин тиббиёт ва анатомиядан бехабарлиги туфайли ўлмай қоладиган одамлар ҳам бор; уларни сохта худкушликда айблаб бўлмайди.
Ўзини ўлдириш сабаблари
Сабаблар турлича бўлиши мумкин. Қуйида уларга мисоллар келтирилган:
- Оғриқ (яъни, физиологик оғриқ, масалан, уруш майдонида қаттиқ яраланган баъзи аскарлар ўзларини отиб ташлашларини илтимос қилишади)
- Руҳий сиқилиш (масалан, яқин одами вафотига чидолмай ўзини ўлдириш)
- Жиноят (адлия қароридан қочиш, қамоқдан кўра ўлимни афзал билиш)
- Руҳий касаллик
- Ногиронлик ёки касаллик (масалан, қўл-оёқ ампутацияси, ОИТС, саратон)
- Ижтимоий сабаблар (масалан, қашшоқлик, ишсизлик)
- Молиявий (масалан, катта қарзлар)
- Қурбонлик (масалан, аскарнинг портламоқчи бўлган граната устига ётиб, уни ўз танаси билан беркитиши)
- Шаънини сақлаб қолиш (самурайларнинг сеппукуси)
- Диний (масалан, шаҳид номига сазовор бўлиш учун худкуш бомба ҳужумлари қилиш)
- Фалсафий (яъни ҳаёт маъноси йўқ, дея; масалан абсурдизм, нигилизм, пессимизм)
Ўзини ўлдириш усуллари
Оташли қуроллар қонуний сотиладиган мамлакатларда ўзини ўлдиришлар асосан шундай қуроллар ёрдамида амалга оширилади. АҚШдаги жами худкушликларнинг 55%'и шундай усул билан содир бўлган (2001 йилга кўра).[7] Шунингдек асфиксия (ўзини осиш, табиий газ билан бўғилиш) ва заҳарланиш ҳам кўп қўлланади. Бошқа усуллар (баланд иморат томидан, деразаларидан сакраш, автомобил остига ётиш, устара билан кесиш, чўкиш кабилар) нисбатан кам ишлатилади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „CИС: УН Бодй Такес Он Рисинг Суиcиде Ратес“. 2008-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 1-апрел.
- ↑ 60,000 пеопле cоммит суиcиде ин Руссиа аннуаллй, 2013-07-31да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-04-01
- ↑ Суиcиде, Фаcц
- ↑ Суиcидес ин Жапан топ 30,000 фор 9тҳ страигҳт еар, 2007-06-09да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2007-06-09
- ↑ 250,000 Чинесе Килл Тҳемселвес Аннуаллй: Оффиcиал
- ↑ Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти, 2005.
- ↑ ҳттп://www.превенцуиcиденоw.cом/суиcиде-статистиcс.ҳтмл
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Ўзини ўлдиришга тегишли иқтибослар мавжуд. |