Sujjatli
Соҳта ҳужжатли, ёлғончи ҳужжатли (соҳта ва ҳужжатли аралашмаси) ёки сужжатли — филм ёки телевизён шоунинг бир туридир. Унда бадиий воқеалар ҳужжатли филм кўринишида тақдим этилади. [1]
Бундай турдаги филм продуксиясидан ҳозирги кун воқеликларига ва муаммоларига бўлган муносабатни бадиий постановка орқали ёки мавжуд ҳужжатли филмнинг ўз талқинига пародия орқали анализ қилиш кўзда тутилган. Сужжатли филмлар одатда комедик, псевдо-ҳужжатли филмлар эса уларнинг драма эквиваленти ҳисобланади. Шунга қарамай, псевдо-ҳужжатли филмлар докудрамалар билан чалкаштирб юборилмаслиги керак. Докудрамалар, псевдо-ҳужжатли филмлардан фарқли равишда, бадиий жанрдир. Унда реал воқеаларни кўрсатиш учун драма техникалари билан бирга ҳужжатли филм элементлари қориштирилади. Бундан ташқари, докудрама докубадиийликдан ҳам фарқ қилади. Ҳужжатли филмнинг бадиийлик элементлари ёрдамида бузилган кўриниши докубадиийлик ҳисобланади.
Сужжатли терминининг инглиз версияси Моcкументарй (моcк-соҳта, доcументарй-ҳужжатли) бўлиб, 1960-йилларда пайдо бўлган. 1980-йилларга келиб „Тҳис ис Спинал Тап“ филмининг режиссёри Роб Реинер филмни тасвирлаб бериш учун айнан ушбу терминдан фойдаланганидан сўнг оммалашиб кетди.[2][3]
Сужжатли филмлар одатда қисман ёки тўлиқлигича импровизация устига қурилади. Актёрликнинг ссенарийлаштирилмаган шаклда ижро этилиши билан сужжатли филмларда реаллик элементлари сақлаб қолинади. Комедик сужжатлиларда одатда реал атмосферани таъминлаш мақсадида камдан-кам кулгу соундлари қўшилади (истиснолар бўлиши мумкин).
Илк наъмуналар
Луис Брунелнинг 1933-йилдаги Ланд Wитҳоут Бреад (Нони йўқ мамлакат)[4], Орсон Веллеснинг 1938-йилдаги Тҳе Wар оф тҳе Wорлдс (Дунёлар уруши) радиоэшиттируви, турли хил Април Фоолс' Дай (Апрел тентаклар куни) янгиликлар дастури ва 1960-1970-йиллардаги верите-стйле филм ва телевизиён продакшнлар жанрнинг пайдо бўлишида асосий рол ўйнаган. Соҳта-ҳужжатли филмларнинг илк наъмуналари Петер Ваткинснинг Тҳе Wар Гаме (Уриш ўйини, 1965), Привилеге (Шараф, 1967) ва дйстопиc Пунишмент Парк (дистопик Жазо Боғи, 1971)[5] ҳисобланади. Булардан кейинги ўринларда келган наъмуналарга, Тҳе Cоннеcтион (Алоқа, 1961), А Ҳард Дай’с Нигҳт (Оғир кун кечаси, 1964), Давид Ҳолзманъс Диарй (Девид Ҳолзмен кундалиги, 1967), Таке тҳе Моней анд Рун (Пулни олгину қоч, 1969), Тҳе Cлоwнс (Масхарабозлар, 1970) филмлари мисол бўла олади.
1980-йилдан кейин
1980-йилларнинг бошларидан буён Сужжатли филмлар (Моcументарй) формати анча катта эътиборга сазовор бўлди. 1980-йилда Жанубий Африка филми Тҳе Годс Муст бе Cразй (Худолар тентак бўлса керак,) ва унинг 1989-йилдаги сиквели ҳужжатли филм кўринишида, ҳужжатли филм диктори Педди О'Байрннинг филмлардаги воқеаларни биолог ёки антрополог олим тилидан томошабинлар билан илмий билимларини улашаётгандек ўқиб бериши кўринишида тақдим этилди. 1982-йилда, Тҳе Атомиc Cафе (Атомли кафе) номли Совуқ Уруш даври Америка „сужжатли“ филми 1950-йиллардаги давлат архив кадрларидан ҳам фойдаланди. [6][7]
Марказий Европада биринчи марта 1988-йилда Чехославакия қисқа метражли филми "Оил Гобблерс" (Нефт кемирувчилари) сужжатли филм ўлароқ тақдим этилди. Шундан сўнг икки ҳафта мобайнида томошабинлар нефтни ейдиган ҳайвонлар ростдан ҳам борлигига ишониб юришган.[8]
2006-йилнинг "Борат: Америка маданиятини Қозоғистоннинг улуғвор халқи манфаати учун ўрганиш"[9] филми ва унинг 2020-йилдаги сиквели "Борат ҳақидаги навбатдаги филм: Бир пайтлар улуғвор Қозоғистон халқига фойда келтириш учун Америка режимига катта пора бериш"[10] ҳам иккита баҳсли аммо муваффақиятли сужжатли филмлар ҳисобланади.
Радиода
ББC тўлқинларидаги 1995-йилда "Пеопле Лике Ус" (Бизга ўхшаган одамлар) биринчи марта радио учун 1999-йилдаги телевизиён версиясидан аввал ишлаб чиқилган сужжатли жанридаги маҳсулот ҳисобланади. Бундан бир йил сўнгра "Кай Стонҳам’с Аудио Диариэс" (Кай Стонҳамнинг Аудио Кундаликлари) ҳам Радио 4 да қисқа вақт давомида берилган сужжатли эшиттиришдир.
Ҳаволалар
- ↑ ҳттпс://www.диcтионарй.cом/броwсе/моcкументарй
- ↑ ҳттпс://опенлибрарй.орг/боокс/ОЛ7839937М/Факинг_Ит
- ↑ ҳттпс://www.ёутубе.cом/wатч?в=1лТ-ОНдй2cк&т=60с
- ↑ ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/10.5406/жфилмвидео.67.3-4.0003#метадата_инфо_таб_cонтенц
- ↑ ҳттпс://www.виcе.cом/эн/артиcле/кзахмз/70с-сcифи-моcкументарй-политиcс-пунишмент-парк
- ↑ ҳттпс://боокс.гоогле.cо.уз/боокс?ид=НИ4дБАААҚБАЖ&қ=%22атомиc+cафе%22+моcкументарй&пг=ПА342&редир_эсc=й#в=сниппет&қ=%22атомиc%20cафе%22%20моcкументарй&ф=фалсе
- ↑ архив нусхаси, 2020-02-07да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-01-04
- ↑ ҳттпс://www.ёутубе.cом/wатч?в=БауХИДКрНйc
- ↑ ҳттпс://www.имдб.cом/титле/тт0443453/?реф_=фн_ал_тт_1
- ↑ ҳттпс://www.имдб.cом/титле/тт12924938/?реф_=фн_ал_тт_2