Сулаймон Чалабий (1351/1352-йил – 1422-йил, Бурса) — турк шоири.

Сулаймон Чалабий
Отаси Аҳмад Поша
Сулаймон Чалабий Ҳазрет

Бу даврда Бурса Усмонлилар империясига қарашли бир шаҳар эди. У Бурсадаги Улуғ масжидда имомлик вазифасини бажарган. У турк тилида биринчи бўлиб мавлид турида асар ёзган. Весилетü'н-неcâт асари унинг ягона ва энг машҳур асари ҳисобланади.

Ҳаёти

Сулаймон Чалабий Ўрхон Ғозий даврида дунёга келган. Унинг ҳаёти ҳақида кўп маълумот мавжуд эмас. Баъзи манбаларда келтирилган маълумотларга кўра, у Усмоний султонлардан Мурот И нинг вазирларидан бири Аҳмад пошонинг ўғли, Шайх Маҳмуднинг набираси дейилади. Бобоси Маҳмуд Бей Шайх Эдебалининг набираси бўлиб, 1338-йилда Сулаймон Поша бошчилигида Румелига борганлардан бири ҳисобланади. Сулаймон Чалабий 1346-1351-йиллар орасида туғилган ва 1422-йилда вафот этган деб тахмин қилинади[1].

У ёшлигида Бурсада яхши таълим олган деб тахмин қилинади. Чалабий тахаллусига келсак, ўша даврда „Чалабий“ тахаллуси олимлар ва мавлавийлик тариқати оқсоқолларига берилар эди. Сулаймон Чалабийнинг мавлавий эканлиги ҳақида маълумотлар йўқ. У ўзининг билимдонлиги билан Султон Йилдирим Боязиднинг эътиборига тушган ва 1399-йилда қуриб битказилган Улуғ масжидга имом вазифасига тайинланган. У бу ерда имомлик вазифасини бажарган вақтида бир воқеага гувоҳ бўлади. Бу воқеадан қаттиқ таъсирланган Сулаймон Чалабий ўзининг машҳур асари „Весилетü'н Неcат“ни ёзган.

Манбаларда келтирилган ривоятларга кўра, Сулаймон Чалабий Муҳаммад (с.а.в.)нинг бошқа пайғамбарлардан устунлиги йўқлигини иддао қилган эронлик воизнинг гапларидан қаттиқ таъсирланган ва Муҳаммад (с.а.в.)нинг бошқа пайғамбарлардан устунлигини исботлаш мақсадида мавлид асарини ёзган. Сулаймон Чалабий Усмонлилар салтанатининг заиф босқичи бўлган ва Онадўли ўлкаларида ҳар хил зиддиятлар ҳукм сурган Фетрет даврида ботиний қарашлар ва Аҳл-и суннат ўртасида зиддиятли вазиятларда суннат томонида бўлган. Шунинг учун ҳам мавлид асарининг ёзилиш сабабларидан яна бири сифатида Аҳл-и суннатни қўллаб қувватлаш бўлган деб қаралади. У ўз асарини 1409-йилда (тахминан 60 ёшларида) ёзиб тугатган. У асарни ёзишда Ошиқ Пошонинг "Ғарибнома ", Эрзурумлу Дорирнинг „Сиерü’н Неби“, Эб’ул Ҳасан Бекрийнинг „Сиер“ ва Муҳйиддин Ибну’л-Арабийнинг „Фусус“ асарларидан кенг фойдаланганлиги аниқланган[2]. Унинг ягона машҳур асари „Мавлид“ яъни „Весилетун Нежат“ ҳисобланади.

Сулаймон Чалабий 1422-йилда вафот этган деб тахмин қилинади. Унинг қабри эса Бурсадаги Чекирге йўлида жойлашган.

Манбалар

Ҳаволалар