Аҳмадия масжиди
(Sulton Ahmad masjididan yoʻnaltirildi)

Файл:Блуэ Мосқуэ.огв Аҳмадия масжиди — Истанбулда қурилган маҳобатли меъморий обидаларнинг энг каттаси (1609-1614). Ме’мор Меҳмед Оға (1540-1620) қурган. Аҳмадия масжиди катта қуббали олди томони баланд минорали бино. Миноралар атрофида эса кичик пешайвонлар бор. Масжид ичидаги деворлар, яшил, оқ ва ҳаво рангдаги кошинлар билан безалган бўлиб, гиламни эслатади. Деразалардан тушган нур рангдор безакларда жилоланиб, киши дилига ором бағишлайди. Миноранинг қуббалари кўкка туташиб кетгандай туюлади. Аҳмадия масжиди турк меъморчилиги тарихида алоҳида ўрин эгаллайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |