Султон муҳаммад табризий (1470 й. охири — Табриз — 1555) — мусаввир, Табриз миниатюра мактаби асосчиларидан. Сафавийлар (Шоҳ Исмоил ва Шаҳзода Таҳмосиб И) сарой кутубхонасида ишлаган. Бехзод билан ҳамкорликда ижод қилган, шаҳзода Таҳмосибга раем ўргатган. Оға Мирак Исфаҳоний, Мир Саид Али, Музаффар Али ва бошқа билан бирга қўлёзма китобларга асарлар яратган. Асарлари ёрқин, соф ранглар жозибаси, нозик чизиклари, ажойиб нақшлар ва пухта ўйланган тарҳи, кўтаринки образлар силсиласи билан алоҳида ажралиб туради. Навоийнинг "Девон"и (1527), Ҳофизнинг "Девон"и (1537), Низомийнинг "Ҳамса" (1539—43, Британия музейида), Фирдавсийнинг "Шоҳнома" (1537) асарлари қўлёзмаларига расмлар ишлашда қатнашган, портретлар ва бошқа алоҳида миниатюралар яратган.