Sultonshoh Xorazmshoh
Султоншоҳ Хоразмшоҳ, Султоншоҳ Маҳмуд, Жалолиддин Маҳмуд Султоншоҳ (1155 – 1193-йил 19.9) – Ануштегинийлар сулоласидан бўлган Хоразмшоҳлар давлатининг Туркман шаҳзодаси(1172—93). Эларслон ва Туркон хотуннинг кенжа ўғли. Султоншоҳнинг акаси Такаш Жанд вилоятида волий бўлиб тургани учун отаси ўлими олдидан Султоншоҳни валиахд этиб тайинлаган. Аммо, давлат ва ҳарбий ишларга унинг онаси Туркон хотун бош бўлган. Такаш Султоншоҳга бўйсунишдан бош тортган, у қорахитойлар ёрдамида Гурганжга қўшин тортган. Султоншоҳ онаси билан Нишопурга қочиб бориб Муаййид аддавла ОйАбо қузуридан паноҳ топган. 1172-йил 11-декабрда Такаш расман Хоразмшоҳлар тахтига ўтирган, бироқ, Султоншоҳ билан Такаш ўртасидаги кураш яна 20 йил давом этган. Султоншоҳ Хуросондаги бир қанча вилоят, шаҳарларни эгаллаб, Марв шаҳрини ўзига қароргоҳ қилган. У Такашга қарши курашда гоҳ қорахитойлардан, гоҳ ғурийлардан кўмак олиб турган.
| Султоншоҳ Хоразмшоҳ | |
|---|---|
| Хоразмшоҳлар давлати шаҳзодаси | |
| Вафоти | 1193-йил |
| Сулола | Ануштегинийлар сулоласи |
| Отаси | Эларслон |
| Онаси | Туркон хотун |
| Дини | Сунний ислом |
Таржимайи ҳоли
1172-йилда Эл Арслон вафот этади ва ўғиллари унинг ўрнига ворис бўлиши учун кураш бошладилар. Султоншоҳ кенжа ўғил эди, лекин у расмий меросхўр ҳисобланиб, онаси Туркон Хотун уни тахтга ўтқазди. Тўнғич ўғли Аловуддин Такаш Қорахитой императори Ченг Тян (1164–1177) ҳузурига бориб, ундан Султоншоҳ ва онасига қарши курашда ёрдам сўрайди[1]. Бунинг эвазига тахтга чиқса қорахитойларга ҳар йили ўлпон тўлашни ваъда қилади. Елу Пусувон бошчилигидаги катта қўшин, тез орада Хоразмга жўнайди. Султоншоҳ ва унинг онаси Такашнинг яқинлашаётганидан хабар топиб, қочишга қарор қилдилар. Такаш 1172-йил декабрида тўсиқсиз Хоразмга етиб келади. Султоншоҳ ва Туркон Хотун Салжуқийларнинг собиқ амири Муаййид аддавла ОйАбонинг ҳузурига қочиб, ундан ёрдам олишга муваффақ бўладилар. 1174-йилда Муаййид аддавла ОйАбо Хоразмга қўшин тортиб боради, аммо мағлубиятга учраб, Такаш томонидан асирга олинади ва қатл этилади. Ай-Аба ўлимидан сўнг Султоншоҳ охир-оқибат ғурийлар ҳузурига паноҳ топган, бироқ Туркан Хотун Такаш қўшинлари томонидан қўлга олинади ва ўлдирилади[2].
1170-йилларнинг охирида Такаш қорахитойларга ўлпон тўлашдан бош тортиб, қорахитой амалдорларини ўлдиртиради. Султоншоҳнинг сургун муддати тугагандан сўнг уни Хоразмшоҳ сифатида тахтга чиқариш учун қорахитойлар қўшини юборилди. Такаш бу ҳужумни қайтаришга муваффақ бўлди, аммо душман йўлини тўсиш мақсадида Амударё бўғозлари бузиб юборилди, рақибларининг йўллари сув босиб, ортга қайтишга мажбур бўлишди[1].
Қорахитой қўшинининг асосий қисми ортга қайтишга қарор қилади, аммо Султоншоҳ ўзи билан бирга қўшинларни бир қисмини қолдиришга кўндиради. Бу куч билан у ўғуз қабилалари ва салжуқий амирлари назорати остида бўлган Хуросонга йўл олади. У бир қанча маҳаллий ҳукмдорларни мағлуб этишга муваффақ бўлади. Натижада 1181-йилга келиб Сарахс, Тус ва Марвни эгаллади. Шунингдек, Бодғис атрофидаги Ғурийлар ҳудудларини ҳам босиб олди.
Кейинги бир неча йил давомида Султоншоҳ Такаш учун таҳдид бўлиб қолди, натижада у Хуросонга бир неча марта юриш қилишга мажбур бўлади. Шунга қарамай, Султоншоҳ акасига қарши сезиларли ютуқларга эриша олмади. У ғурийлар билан ҳам вақти-вақти билан зиддиятларга дуч келган. 1189—1190-йилги юришда ғурийлар Султоншоҳга қарашли ҳудудларга бостириб кириб, уни мағлуб этиб, мулкининг бир қисмини тортиб оладилар.
1192-йилда Султоншоҳ Такашнинг йўқлигидан фойдаланиб, Хоразмга қарши юриш бошлашга қарор қилди. Такаш ўша пайтда ғарбий Эронда салжуқийларга қарши уруш билан банд бўлган. Бироқ юриш давомида Султоншоҳ вафот этди (1193) ва Такаш унинг мулкларини бир қисмини тортиб олиб, Хоразмшоҳлар ерларига бирлаштирди.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Буниятов, З. М. Государство Хорезмшахов-ануштегинидов. БАКУ—ЭЛМ 1999 — 28-29-бет. ИСБН 5—8066—1005—5. Қаралди: 23-октабр 2023-йил.
- ↑ „Иран ҳеадс оф стате“. Қаралди: 23-октабр 2023-йил.
Адабиётлар
- Буниёдов 3., Ануштегин хоразмшоҳлар давлати (1097-1231), Т., 1998.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |