Суматра ПДФ — очиқ манбали дастур ҳисобланиб, Wиндоwс операцион тизимида ПДФ, ДжВу[1], ФБ2, эПуб, МОБИ, CҲМ, ХПС, CБР/CБЗ каби форматларни кўриш ҳамда ўша форматлардаги ҳужжатларни чоп этишга мўлжалланган. Ушбу дастур МуПДФ дастур движоги асосида ишлаб чиқилган ва очиқ манба кодига эга, ГНУ ГПЛ лицензия шартлари асосида бепул тарқатилади.

Суматра ПДФ

Дастур интерфейси
МуаллифКшиштоф Ковалчик (Крзйсзтоф Коwалcзйк)
Чиқарилган сана1-июн 2006-йил
Сўнгги версияси / 3.4.6 (8-июн 2022-йилда)
Операцион тизимМиcрософт Wиндоwс
Формат(лар)иПДФ, ДжВу, ФБ2, эПуб, МОБИ, CҲМ, ХПС, CБР/CБЗ
Ёзилган тил(лар)иКўп тилли интерфейс (60 та тилни қўллайди, ўзбек тили ҳам мавжуд)
Статусфаол
ЛицензияГНУ ГПЛ 3
Вебсайт:ҳттпс://www.суматрапдфреадер.орг
Дастурлаш тили:C++ ва C

Ўзига хосликлари

Дастур оддий, содда кўринишга эга бўлиб, устувор жиҳати фойдаланиш қулайлиги ва ҳужжатларни кўриш ва чоп этишда қулайлигидадир. Шунингдек унда матнни нусхалаш имконияти ҳам мавжуд.

Дастур интерфейси 60 та дунё тилларини қўллаб-қувватлайди.

Дастурни ўрнатиш билан бир қаторда, кўчма (портатив) шакли ҳам мавжуд бўлиб, уни ҳатто флеш хотира ва компютер хотирасида ўрнатмасдан фойдаланса бўлади[2].

ПДФ билан ишлаш хусусиятлари МуПДФ движогининг имкониятлари билан боғлиқ бо'либ, унинг асосида дастур яратилган.

Кўпгина бошқа дастурлар (шу жумладан Адобе Аcробат Реадер)дан фарқли ўлароқ, у оқ-қора тасвирларни (ишлов берган ҳолда) аниқ миқёслайди.

0.9.1 версиясидан бошлаб, ПДФ ҳужжатларида мавжуд гиперҳаволалар қўллаб-қувватлана бошлади[3].

Суматра ПДФ кўрсатиладиган ПДФ файлни блокламайди. Бу, масалан, ТеХ тизимлари билан ишлашда муҳим: ТеХ манба кодини ПДФ ҳужжатини ёпмасдан қайта компиляция қилиш мумкин. Суматра ПДФ шунингдек, ТеХ манба матнлари ва пдфТеХ ёки ХеТеХ билан ишлаб чиқарилган ПДФ форматларини синхронлаштириш учун икки томонлама усул бўлган СйнcТеХъни қо'ллаб-қувватлайди.

Ишлаб чиқиш

Дастур Кшиштоф Ковалчик (Крзйсзтоф Коwалcзйк)[4] ва бошқа дастурчилар томонидан ишлаб чиқилган.

Суматранинг биринчи 0.1 версияси 2006-йил 1-июнда чиқилган ва Хпдф 0.2 асосида яратилган. 1.0 версияси 2009-йил 17-ноябрда уч йилдан ортиқ ишлаб чиқилганидан сўнг чиқарилди.

Суматра ПДФ ўша пайтда Wиндоwснинг ҳозирги версияси бўлган Wиндоwс ХП даврида ишлаб чиқа бошлади. Шу сабабли, Суматрада Wиндоwснинг эски версиялари, жумладан Wиндоwс 95, 98, МЕ ва 2000 билан мослик муаммолари мавжуд.

Дастурнинг манба коди Субверсион[5][6] ҳамда ГитҲуб[7] лойиҳаларига жойланган.

Номи ва логотипи

Муаллифнинг фикрича, „Суматра“ номи Суматра ороли ёки қаҳва нави билан боғлиқ эмас[8].

Суматранинг график дизайнига Алан Мооре ва Даве Гиббонснинг Wатчмен график новелласининг муқоваси асос бўлган.

Камчиликлари

Чоп этишда, 1.1 версиясидан олдин, катта ҳажмли вақтинчалик файл тузган ва бу баъзи принтерларда секин босиб чиқаришга олиб келган[9].

Фикрлар

Фойдаланувчиларда Суматра ПДФ ўзининг тезкорлиги ва соддалиги[10], тезкор тугмалар ва очиқ манбали эканлиги билан машҳурдир[11].


Манбалари

  1. ↑ „Суматра ПДФ 1.6 поддерживает файлы ДжВу“. 2011-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-ноябр.
  2. ↑ Алан Ҳенрй. Суматра ПДФ Виэwер: Фаст анд Симпле ПДФ Реадинг (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-07-22 санасида архивланган). АппСcоут.
  3. ↑ Крзйсзтоф Коwалcзйк. Суматра ПДФ - А ПДФ Виэwер фор Wиндоwс - Версион ҳисторй
  4. ↑ Крзйсзтоф Коwалcзйк. Суматра ПДФ - А ПДФ Виэwер фор Wиндоwс - Версион ҳисторй
  5. ↑ Суматра ПДФ виэwер
  6. ↑ Соурcе Чеcкоут - суматрапдф - Прожеcт Ҳостинг он Гоогле Cоде
  7. ↑ СуматраПДФ реадер
  8. ↑ Крзйсзтоф Коwалcзйк. Наме оф Апплиcатион (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-03-03 санасида архивланган). Суматра ПДФ Виэwер форум
  9. ↑ Wайбаcк Мачине попплер Принтинг wитҳ попплер он Wиндоwс
  10. ↑ Андерс Ингеман Расмуссен. Суматра ПДФ 0.8. Опен Соурcе Алтернативес (2008)
  11. ↑ Гина Трапани. Опен ПДФ'с ин а флаш wитҳ Суматра (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-05-22 санасида архивланган). Лифеҳаcкер