Суммер оф '69 (таржимаси „69-йилнинг ёзи“) — канадалик қўшиқчи Брян Адамс ижро этган қўшиқ. Адамснинг „Реcклесс“ номли тўртинчи албомига киритилган. Қўшиқ қаҳрамони оила қуриш ёки рок юлдузи бўлишга уриниш йўлини танлай олмай қийналаётгани ҳақида куйлайди. Қўшиқ Адамс ва унинг узоқ йиллик қўшиқнавис ҳамкори Жим Валланcе (талаффузи: Жим Валланс) томонидан ёзилган. „Суммер оф '69“ қўшиғига Адамс ва Боб Cлеармоунтаин (талаффузи: Боб Клермаунтаин продусерлик қилган.

„Суммер оф '69“
Брян Адамс сингли
Реcклесс албомидан
Б томон
  • „Кидс Wанна Роcк“
  • „Тҳе Бест Wас Ет то Cоме“
Чиқарилган санаси 17-июн 1985-йил
Ёзиб олинган 1984
Жанр
Давомийлиги 3:36
Лейбл А&М
Қўшиқ муаллиф(лар)и
Продюсер(лар)
Брян Адамс сингллари хронологияси
„Ҳеавен“
(1985)
„Суммер оф '69“
(1985)
„Оне Нигҳт Лове Аффаир“
(1985)
Клипи
„Суммер оф '69“ ЁуТубеда

Қўшиқ 1985-йилнинг июн ойида А&М Реcордс лейблида „Реcклесс“ албомининг тўртинчи сингли сифатида чиқарилган. „Суммер оф '69“ юқори темпли роcк қўшиғидир. Адамс қўшиқ эълон қилинганидан кейинги йилларда ашула муайян йил ҳақида эмас, балки орал жинсий алоқа позасига шама эканлигини таъкидлаган, аммо Валланcе бу фикрни қўлламаган.

Қўшиқ сингл ўлароқ орқа томонида „Кидс Wанна Роcк“ ҳамда „Тҳе Бест Wас ет то Cоме“ қўшиқлари билан чиқарилган. Биринчиси аввалроқ „Реcклесс“ албомида, иккинчиси эса „Cуц Лике а Книфе“ албомида чиқарилган бўлган.

„Суммер оф '69“ қўшиғини мусиқа танқидчилари ижобий баҳолади. Қўшиқ учун Стеве Баррон (талаффузи: Стив Баррон) клип олган бўлиб, унда Адамс ва унинг гуруҳи турли хил вазиятларда, жумладан, полициядан қочаётган ҳолатда тасвирланган. Қўшиқ халқаро миқёсда хит-парадларда юқори поғоналарни эгаллади. Буюк Британияда „Суммер оф '69“ Адамснинг энг яхши қўшиқларидан бири сифатида эътироф этилди. Қўшиқ Нидерландия хит-парадида тўртинчи, АҚСҲ хит-парадида эса бешинчи поғонагача кўтарилди.

2005-йилда рақамли қўшиқлар даври бошланишидан олдин канадалик санъаткорлар томонидан ёзилган қўшиқлар орасида „Суммер оф '69“ энг кўп эфирга узатиладиган ҳамда энг кўп харид қилинадиган қўшиқдир. Шунингдек, 1990-йилдан олдин чоп этилган канадалик санъаткорларнинг қўшиқлари орасида „Суммер оф '69“ Канада радиосида энг кўп эшиттириладиган қўшиқдир.

Манбалар

  1. ↑ Стеве Сулливан. Энcйcлопедиа оф Греат Популар Сонг Реcордингс. Роwман & Литтлефиэлд, 2017 — 580-бет. ИСБН 9781442254497. 
  2. ↑ Андреw Жетт. „10 Бест Поп Роcк Сонгс“. Мадеман. 11-ноябр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-ноябр 2018-йил.

Ҳаволалар