Supa
Супа — Ўрта Осиё монументал меъморлигида бинолар билан ўралган ҳовли ўртасига ёки четига (бино деворига туташтириб) ишланган саҳн. Ҳовли юзасидан баланд, усти очиқ ёки ёпиқ (айвонга ўхшаш) бўлади. Супа боғнинг серманзара, соя-салқин жойида, дарахтзор тагида, ҳовуз ёки ариқ ёнида ярим доира, мурабба, тўғри тўртбурчак тархли қилиб, лой ва ғиштдан, тоғли ҳудудларда тошдан қурилади. Супадан ёзда дам олиб ўтириш, ётиш учун фойдаланилади. Каравот, сўри, чорпоя вазифасини ҳам ўтайди.
Адабиёт
- Нозилов Д., Чорбоғ, Т., 1997.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |