Сурия (арабча: سُورِيَا‎‎, Сūрийā), Сурия Араб Республикаси (арабча: الجمهورية العربية السورية‎‎, ал-Жумҳūрийя л-‘Арабийя с-Сūрийя) — Ғарбий Осиёдаги давлат. Ўрта денгизнинг шарқий соҳилида жойлашган. Майдони — 185,2 минг км². Аҳолиси — 25,1 миллион киши (2024). Пойтахти — Дамашқ шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 14 вилоят (муҳофаза)га бўлинади. 2011-йилда бошланган Араб баҳори натижасида мамлакатда сиёсий беқарорлик юзага келди. Ҳозирги кунда мамлакатда нотинчлик ҳукум сурмоқда.

Сурия Араб Республикаси
Мадҳия: "حماة الديار"
(Ҳумот ад-Диёр)
Location of Suriya
Пойтахт Дамашқ
Расмий тил(лар) Арабча
Ҳукумат Муваққат ҳукумат
Аҳмад аш-Шаръа
Мустақиллик (Миллатлар Лигаси мандатидаги Франсия ма'муриятидан)
• Сана
17-апрел 1946
Майдон
• Бутун
185,180 км2 (88-ўрин)
• Сув (%)
1.1
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
18,448,752 (55-ўрин)
• Зичлик 99/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$ 63,310 мил. (68-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$ 3,432
Пул бирлиги Сурия фунти (СЙП)
Вақт минтақаси УТC+2
• Ёз (ДСТ)
УТC+3
Қисқартма СЙ
Телефон префикси 963
Интернет домени .сй

Давлат тузуми

Сурия — республика. Амалдаги конституцияси 1973-йил 12 мартда қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент (2024-йилдан Аҳмад Аш-СҲара), у миллий референдумда 7 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Халқ кенгаши (парламент), ижрочи ҳокимиятни президент ва Вазирлар Кенгаши амалга оширади.

Табиати

Денгиз соҳилининг аксари қисми тепалик ва тошлоқли ясситоғликдан, озроғи пасттекислик (эни 20–30 км)дан иборат. Ғарб ва жанубда Антиливан тоғ тизмаси ва баландлиги 2814 м гача бўлган Аш-Шайх тоғи жойлашган. Сурия ҳудудининг катта қисмини ғарбдан шарққа томон пасайиб борувчи плато эгаллаган. Ғарбда Ансория ва Аз-Завия тоғ тизмалари, жануби-ғарбда Ад-Дуруз (энг баланд жойи 1803 м) вулкан массиви жойлашган. Сурия ҳудудининг жануби-шарқини Сурия чўлининг бир қисми, шимол-шарқини Жазира платоси ташкил қилади. Нефт, темир, мис, марганец, хромит, олтингугурт ва бошқа конлар бор. Иклими Ўрта денгизга хос субтропик иқлим. Қиш ва баҳорда ёғингарчилик кўп, ёзи қуруқ. Ўртача темпатура январда 12°, августда 27°; йиллик ёғин 700 мм дан кам. Мамлакат шарқида қуруқ континентал иқлим. Фурот дарёсининг Сурия ҳудудидаги узунлиги 675 км, унинг асосий ирмоқлари — Хобур ва Балих. Шимоли-шарқий чегара бўйлаб Дажла дарёси ўтади, шимоли-ғарбда Ўрта ер денгизи ҳавзасига мансуб бўлган Оси дарёси ва шимолда Ҳимс кўли бор. Платода бўз тупроқли қумлоққумоқ чўллар, жанубда тошлоқшағалли ҳамада анчагина майдонни эгаллаган. Пасттекисликларда шўрхок ерлар учрайди. Шарқий Тавр тогʻ олди бўз жигар ранг ва жигар ранг тупроқдан иборат, денгиз бўйида сариқ тупроқ, баландлашган сари тог жигар ранг ва тоғўрмон тупроқли ерлар бошланади. Ансория тоғининг шарқий ён бағрида тоғ даштлари учрайди. Соҳил ва тоғ ён бағирларидаги ўрмонларда эман, қарағай, сарв дарахтлари ўсади, лавр бутазорлари бор. Ҳайвонот дунёси сиртлон, бўри, чиябўри, қорақулоқ, жайран, ёввойи эшак (онагр), кемирувчи ва судралувчилар, тоғларда сурия айиғи, тўнғиз, ўрмон мушуги ва бошқалардан иборат.

Аҳолиси

Аҳолисининг 90% араблар (сурияликлар); улардан ташқари курд, арман, туркман, турк, черкас, фаластинликлар ҳам яшайди. Расмий тил — араб тили. Аҳолининг аксарияти сунний мусулмонлар, шунингдек шиалар, алавийлар, христианлар, маронийлар ҳам бор. Шаҳар аҳолиси 52,4%. Йирик шаҳарлари: Дамашқ, Ҳалаб, Ҳимс, Лозиқия.

Қадимги Сурия Тарихи

Сурия ҳудудида одам палеолит давридан яшаб келади. Мил. ав. 2-минг йилликнинг 1-ярмида майда шаҳар-давлатлар вужудга келган. Мил. ав. ХВ асрда Суриянинг кўп қисмини Миср, ХИВ асрда Хетт подшоҳлиги эгаллаб олган, ХИИ аср бошларида Сурия озодликка эришса-да, ВИИИ аср охирида Оссурията, ВИИ аср охирида эса Янги Бобил подшоҳлиги, ВИ аср ўрталарида Аҳоманийларга қарам бўлди. Мил. ав. 333-йил Искандар Мақсуний (Александр) давлати таркибига кирди, бу давлат барбод бўлгач, салавкийлар давлатининг вилоятига айланди. Мил. ав. И асрда Арманистон подшоси Тигран ИИ С.ни босиб олди, 64 йил Рим, мил. ИВ аср охиридан Византия вилоятига айланди. Мил. 633–40 йилларда Араб халифалиги, 1516-йилда Усмонли турк империяси забт этди ва Сурия 1818-йилгача Туркия таркибида бўлди. 1832–1840-йилларда Миср қўшинлари томонидан босиб олинди. 1840-йил Сурияда Яна турклар ҳукмронлиги тикланди. 1918-йил окабрда Сурияни инглиз қўшинлари босиб олди. 1919-йил Англия Франсия келишувига биноан инглизларнинг ўрнини франсузлар эгаллади. 20-йилларда миллий озодлик ҳаракати кучайди. 1928-йил Таъсис мажлисига сайлов ўтказилди, 1930-йил майда Сурия республика деб эълон қилинди, аммо Франсия мандати сақланиб крлди, бу мандат 1943-йил декабрда бекор қилинди. 1946-йил 17-апрелдагина тўла мустақилликка эришди. 1958-йил Сурия Миср билан ягона давлат — Бирлашган Араб Республикаси (БАР)га бирлашди, аммо 1961-йил 28-сентабрда унинг таркибидан ажралиб чиқди ва ўзини Сурия Араб Республикаси (САР) деб эълон қилди. 1963-йил 8 мартда давлат тўнтариши бўлиб, Сурия Араб социалистик уйғониш партияси (Баъс) ҳокимиятни қўлга олди, 1971-йил 12-мартдан Ҳофиз Асад президент бўлди.

1967-йил июнда Сурияга Исроил ҳужум қилиб, мамлакат ҳудудининг бир қисмини (Ғулон тепаликларини) босиб олди. 1973-йил октабрда Сурия бошқа араб давлатлари қатори ҳарбий ҳаракатларда қатнашиб, Исроил томонидан босиб олиган ерларнинг бир қисмини қайтариб олишга муваффақ бўлди. С– 1945-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1991-йил 28-декабрда тан олган ва 1992-йил 24-апрелда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 17 апр, — Чет эл кўшинлари чикариб юборилган кун (1946).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

Араб социалистик уйғониш партияси (Баъс), 1947-йил апрелда Араб уйгониш партияси сифатида ташкил этилган, 1954-йилдан ҳозирги номда; Сурия коммунистик партияси, 1924-йил тузилган; САР Тараққийпарвар миллий фронта, 1972-йил асос солинган, 8 ташкилотни бирлаштиради. Сурия ишчи касаба уюшмалари умумий федерацияси, 1938-йил тузилган.

Иқтисодиёти

Сурия — аграр-индустриал мамлакат. Ялпи ички мақсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши — 26%, саноатнинг улуши — 21%, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши — 53%.

Қишлоқ хўжалигида меҳнатга лаёқатли аҳолининг 50%га яқини шуғулланади. 3,7 млн. гектар ерда деҳқончилик қилинади, шундан 500 минг га суғорилади. Асосий қишлоқ хўжалиги экинлари: буғдой, арпа, пахта, тамаки, қанд лавлаги; шоли, ер ёнғоқ, сабзавот, полиз экинлари ҳам етиштирилади. Воҳаларда боғдорчилик ривожланган, ток, ситрус, хурмо ва бошқа субтропик мевали ўсимликлар ўстирилади, зайтун етиштирилади. Қорамол, қўй, эчки, туя, от, хачир боқилади. Соҳилда балиқ овланади.

Саноатида кончилик устун: нефт, фосфорит, тоштуз, табиий асфалт, олтингугурт қазиб олинади. Электр стяларнинг аксарияти нефт асосида ишлайди (йилига ўртача 14,8 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади). Нефт Баниёс ва Ҳимсдаги заводларда қайта ишланади. Киме (минерал ўғит ишлаб чиқариш.), тўқимачилик (жумладан, ип газлама) ва озиқовкат (ун, ёғ, вино, қандшакар, тамаки ва бошқалар), электр техника саноати ривожланган. Трактор йиғув, электр мотор, пўлат прокати, бетон шпал заводи, кўнчилик, поябзал, бинокорлик материаллари ва бошқа корхоналар бор. Ҳунармандчилик (олтин, кумуш, мисдан турли буюмлар тайёрлаш) ривожланган. Асосий саноат марказлари — Дамашқ, Ҳалаб, Ҳимс, Лозиқия, Тартус. Транспорт йўли узунлиги — 1,8 минг км, автомобил йўллари — 39,2 минг км, нефт қувурлари — 805 км. Асосий денгиз портлари — Лозиқия, Тартус, Баниёс Дамашқда халқаро аэропорт бор. Ироқ ва Саудия Арабистонидан Ўрта денгиз соҳилига тортиб келинган кўпгина нефт қувурлари Сурия ҳудудидан ўтади. Сурия четга нефт ва нефт маҳсулотлари, фосфорит, пахта, қишлоқ хўжалиги. маҳсулотлари, тери, жун ва бошқа чиқаради, четдан машина ва ускуна, транспорт воситалари, озиқовқат, кимё маҳсулотлари ва бошқа келтиради. Германия, Франсия, Италия, Россия, Ливан, Греция билан савдо қилади. Суриянинг Ўзбекистон Республикаси билан 2002-йилдаги товар айланмаси 1,7 млн. АҚСҲ долларини ташкил этди. Пул бирлиги — сурия фунти.

Тиббий хизмати

Сурияда тиббий хизмат пулли. Врачлар тайёрлайдиган 3 та мактаб, стоматолог ва фармацевтлар мактаби, ўрта малакали тиббиёт ходимлари тайёрлайдиган 5 та мактаб бор. Ҳалабдаги университетда ветеринария факултети очилган.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун бошланғич таълим мажбурий. Мактаб диндан ажратилган, аммо диний мактаблар ҳам бор. Бир неча хусусий ўқув юрти мавжуд. Дарслар араб тилида олиб борилади. Сурияда 4 университет ва бир қанча давлат олий ўқув юртлари Дамашқ университети (1923), Ҳалабдаги университет (1960), Ҳимсдаги университет (1979), Лозиқиядаги университет (1971), Дамашқ олий технология институти ва бошқалар ишлайди, уларда пул тўлаб ўқилади. Араб академияси (1919), Дамашқ академияси (1919), қишлоқ хўжалиги. илмий марказлари бор. Дамашқда университет кутубхонаси ва Миллий кутубхона (1880), Ҳалабда Миллий кутубхона (1924), Лозиқияда Миллий кутубхона (1944), Дамашқда Миллий музей (1919) ва Араб тамаддуни музейи (1976–1977), Ҳалабда Археология музейи (1960), Палмира музейи (1961), Ҳимс, Тартус, Бусрода музейлар мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви

Асосий газета ва журналлари: „Ас-Савра“ („Инкилоб“, араб тилида чиқадиган кундалик газета, 1963-йилдан), „Ал-Баъс“ („Уйгониш“, араб тилида чиқадиган кундалик газета, 1962-йилдан), „Ал-Жамоҳир ал-Арабия“ („Араблар оммаси“, араб тилида чикадиган кундалик газета), „Низол аш-Шаъб“ („Халқ кураши“, араб тилида чиқадиган газета, 1934-йилдан), „Сирия тайме“ („Сурия вақти“, инглиз тилида чиқадиган кундалик газета, 1981-йилдан), „Ал-Фидо“ (араб тилида чиқадиган кундалик газета), „Ал-Муҳандис ал-Арабий“ („Араб муҳандиси“ араб тилида 2 ойда 1 марта чиқадиган журнали, 1961-йилдан), „Низол ал-Фаллоҳин“ („Деҳқонлар кураши“, араб тилида чиқадиган ҳафтанома, 1965-йилдан). Сурия араб ахборот агентлиги (САНА), ҳукумат ахборот маҳкамаси, 1965-йил асос солинган. Радиоэшиттириш ва телекўрсатув бош дирексияси, ҳукумат хизмати, 1946-йил тузилган.

Адабиёти

Сурия халқининг оғзаки ижодида мил. ав. ВИИИ—ВИИ асрлар воқеаларини эслатувчи ривоятлар учрайди. Мил. ИИ—ХИВ асрлар га оид сурия (сурёний) ёзувлари топилган. ВИИИ асрдан араб тили раем бўла бошлади ва ХИВ асрга келиб дунёвий адабиётдан сурия тилини суриб чиқарди. Ўрта асрларда Абу Таммом, Ал-Буҳтурий, Ал-Мутанаббий, Абу Фирос шеърлари ва Абулъало ал-Мааррийнинг фалсафий асарлари дунёга келди. ХИХ асрга қадар Сурия адабиёти араб мумтоз адабиёти анъаналарини давом эттирди. ХИХ аср ўрталаридан Ливан билан Фаластинни ўз ичига олган Сурия араб маданий уйғониш маконларидан бири бўлди Франсис Маррош, Ризқоллоҳ Ҳассун, Абдураҳмон ал-Кавокибий ва Адиб Ишоқ бу ҳаракатга бош бўлдилар. Биринчи жаҳон урушидан кейин ватанпарварлик кайфиятидаги адабий кучлар (Муҳаммад Курд Али, Халил Мардамбек, Салим ал-Жундий ва бошқалар) Дамашқдаги Араб академиясига бирлашиб, араб адабий меросини батафеил ўрганиш ва оммалаштиришга кириҳдилар. 20-йилларда реалистик наср (Субҳи Али Ғаним, Сами алКиёли, Фуад ашШаиб, Шакиб алЖабри) юзага келди. Хайриддин аз-Зирикли, Муҳаммад алБизм, Муҳаммад Сулаймон ал-Аҳмад каби шоирлар мустамлакачиликка қарши, мустақиллик учун кураш руҳида шеърлар ёзилди. 1951-йил Сурия ёзувчилар уюшмаси тузилди.

Иккинчи жаҳон урушидан кейинги давр адабиётида миллий руҳни қарор топтириш ҳаракати кучайди. 60-йиллардаги айрим адиблар аксарият эзилган ва умидсизликка тушган кимсалар ҳаёти ва қисматини тасвирлашга берилдилар. Сўнгги йилларда Исроилнинг араб мамлакатларига босқинини лаънатловчи шеърлар (Аҳмад Сулаймон Аҳмад, Али Жундий) ва насрий асарлар (Мутоъ Сафадий, Закарийё Томир) яратилди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Суриянинг қад. санъат ёдгорликлари неолит даврига мансуб (ДамирКапу қоятош расмлари, СакчеГёзю сополи, тош ва лойдан ясалган ҳайкалчалар). Мил. ав. 2-минг йилликнинг 1-ярмида шаҳардавлатлар (Мари, Угарит, Ямхада — ҳозирги Ҳалаб) равнақ топиши билан бирга меъморлик юксак даражага кўтарилди: мураккаб тархли саройлар, ҳовлили ибодатхоналар қурилди. Мил. ав. ХВИ—ХИВ асрлардаги санъат асарларида Қад. Миср ва Эгей маданиятининг таъсири сезилади. Мил. ав. ИХ асрда Оссурия, мил. ав. ИВ асрдан мил. ИВ асргача юнон меъморлиги анъаналари руҳида иншоотлар яратилди (Палмирадаги маҳобатли колонналар ва ибодатхоналар).

В—ВИ асрларда Сурияда маҳаллий илк Византия бадиий мактаби шаклланди (Антиохия, Апамея, Шаҳбо қадама наққошлиги). Тош ва суяк ўймакорлиги, пол мозаикаси, китоб миниатюраси ривожланди. ВИИ—ВИИИ асрларда Сурия араб маданиятини ривожлантиришга катта ҳисса қўшди, наққошлик, ҳайкалтарошликнинг янги услублари яратилди. Ўша даврда ўрта аср шаҳарларининг қиёфаси шаклланди, маежид, мадраса, тим, касалхона, карвонсарой, ҳаммом ва бошқа барпо этилди (Палмира яқинидаги Қаср ал-Хайр ал-Ғарби, ВИИИ аср, Дамашқдаги тоқиравоқли жоме масжид, 705–715 йиллар). Салибчилар томонидан роман услубида қурилган қасрларнинг ҳаробалари сақланган (Ҳимс шаҳри яқинидаги Cраc дес Чевалиэрс қўрғони, ХИИ аср). ХИИИ—ХВ асрларда меъморликда безакка кўп эътибор берилди, ранг-баранг кошинлардан, тошлардан, нақшдан кенг фойдаланилди, ёғоч ўймакорлиги ривожланди. Китоб миниатюраси санъати юқори босқичга кўтарилди.

Усмонли турк империяси таркибида бўлган йиллар (1516–1918) да турк меъморлигига хос ҳашам ортди. Тасвирий санъатда накшни аслига яқинлаштириш авж олди. ХХ асрнинг 60–90йилларида Ваҳби алҲаририй, Бурҳон Тайёр, Маҳмуд Нофал, ТамималКисравий, Жозеф Абдухдсид каби меъморларнинг лойиҳалари асосида замонавий бинокорлик конструксияларидан фойдаланиб, миллий шаклдаги иморатлар қурила бошлади (Дамашқдаги Касаба уюшмалари биноси, Дамашқ ва Ҳалабдаги университет корпуслари, Лозиқиядаги муниципалитет биноси ва бошқалар). Тасвирий санъатда модернизм унсурлари сезила бошласада, кўпгина рассомлар маҳаллий бадиий анъаналарни давом эттирдилар (Афиф Бахнасси, Нозим Жаъфарий, Махмуд Жалол, Жак Варде, Муҳаммад Фатҳий ва бошқалар). Халқ амалий санъатида каштачилик, кандакорлик, бадиий тўқувчилик ривожланган.

Мусиқаси

Сурия халқ ва анъанавий мусиқасида ривожланган лад тизими — мақомлар кўп. Чолғу асбоблари жўрлигида қўшиқ айтиш етакчи мусиқий жанрдир. Уд, рубоб, ғижжак, қонун ва бошқа чолғу асбоблари кўп тарқалган. Замонавий халқ оркестри таркибига европача скрипка, виолончел, контрабас каби чолғу асбоблари ҳам киритила бошлади. 1870-йил бастакор Мустафо ал-Башнак ташаббуси билан Ҳалабда мусиқа мактаби очилди. Миллий бастакорлик мактабини Солҳи Уадси, Дик Суккари кабилар ривожлантирдилар. Халқ қўшиклари ижрочиларидан Шокир Брехан, Мутиа Мафи, Сабоҳ Фахрийни кўрсатиш мумкин. Мусиқанинг оммалашувида радио ва телевидениенинг хизмати катта. Миллий мусиқа кадрлари Дамашқ (1962 й. ташкил этилган) ва Ҳалаб (1963) консерваторияларида тайёрланади.

Театри

Сурия театр санъатининг куртаклари миллий маросим ва байрамлардан бошланган. Профессионал театр ХИХ аср ўрталарида Дамашқда Абу Халил ал-Қаббоний театр труппасини ташкил этиш билан вужудга келди. 1930-йиллар охиригача мамлакатга келиб турган Миср труппалари Сурия профессионал театрининг шаклланишига катта таъсир кўрсатди. 40-йилларда Дамашқда Абдуллатиф Фатҳий раҳбарлигида театр ходимлари жамоаси ташкил этилиб, биринчи марта сурия лаҳжасида спектакллар қўйилди (1945–46). 1952-йил Саёдиддин Бахдунис ташкил қилган труппа Дамашқ ва Ҳалабда 1957-йилгача томоша кўрсатди. 1956-йил Дамашқда ярим профессионал Эркин театр, Ҳалабда Халқ театри ишлай бошлади. 1957-йил пантомима халқ труппаси тузилди. Дамашқда араб миллий драма театрининг очилиши Сурия маданий ҳаётида катта воқеа бўлди. Мамлакатнинг энг истеъдодли актёрлари Али Акля Арсан, Асад Фиддо, А. Кинни шу театрда ишлай бошлади. Театр репертуаридан хорижий мумтоз ва маҳаллий драматургия асарлари ўрин одди. Бундан ташқари, Дамашқда „Ашшавқ“ („Тиканак“) сатира театри, Ҳарбий театр, Дуред Ляҳам номидаги сатира ва комедия театри, Қўғирчоқ театри ҳам ишлайди.

Киноси

Сурияда биринчи кино сеанси 1906-йилда бўлган. Биринчи тўла метражли „Айбсиз судланувчи“ (режиссёр Айюб Бадри) бадиий филми 1928-йил яратилди. 30-йилларда „Дамашқ осмони остида“ (режиссёр И. Анзур, 1932), „Бурч амри билан“ ва „Қаҳвахона ашулачиси“ (иккала филм режиссёр А. Бадри, 1938, 1939) каби филмлар яратилди. Шундан кейинги салкам 30 йил мобайнида мустамлакачилар ҳукмронлиги даврида кинофилмлар яратиш билан ҳаваскорларгина шуғулландилар. 60-йилларнинг 2-ярми ва 70-йилларда ижтимоий-сиёсий мавзудаги „Юк машина ҳайдовчиси“ (режиссёр Б. Вучинич, 1967, Тошкент 1 кинофестивалида фахрий диплом олган), „Алданганлар“ (режиссёр Т. Салоҳ), „Қоплон“ (режиссёр Н. Малех, 1972, КарловиВари, Локарно ва Дамашқ кинофестивалларида мукофот олган) ва бошқа филмлар яратилди. Шундан сўнг Яқин Шарқ можаросига бағишланган „Тескари йўл“ (режиссёр Ҳаддад, 1975), „Қаҳрамонлар икки марта туғилади“ (режиссёр С. Духни) ва „Қизил, оқ, қора“ (режиссёр Б. Сафий, 1977) филмлари дунёга келди. Мерван Ҳаддаднинг „Ширин муҳаббатим“ ва Вади Юсуфнинг „Қопқон“ (1980), Н. Малехнинг „Эски суратлар“ (1981) филмлари Сурия кинематографиясининг сўнгги йиллардаги муваффиқиятидир.