Sut

Сут — урғочи сутемизувчи ҳайвоннинг сут безларидан ажралувчи ношаффоф оқ суюқлик. Айнан сут чиқара олиш қобилияти сут эмизувчилар синфини шундай номлашга сабаб бўлган. Сут гўдак ҳайвонларнинг уларнинг ошқозон-ичак тизими бошқа овқатга кўниккунча исте'мол қилиши учун асосий таомидир. Сутдаги қимматли озиқлар билан бирга антитаналар ҳам гўдакка ўтиб, унинг иммунитетини яхшилайди.
Сут яна одам ва сутемизувчи ҳайвонларнинг лактация даврида сут безларида ишлаб чиқариладиган суюқлик; физиологик жиҳатдан янги туғилган наслни озиқлантиришга мўлжалланган мураккаб кимёвий таркибга ва барча озиқ моддаларга эга. Таркибида сув, оқсил, ёғ, минерал моддалар, витаминлар, ферментлар, гормонлар ва бошқа моддалар бор. Сут таркибида организмнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун зарур кўпгина озиқ моддаларнинг мақбул нисбатларда бўлиши уни қимматли озиқ-овқат маҳсулотига айлантиради.
Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг сути — қимматли озиқ-овқат маҳсулоти. Чорва ҳайвонлари Сдан сариёғ, пишлоқ, казеин, қатиқ ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Сигир сути кўп истеъмол қилинади. Қўй, эчки, бия, туя, буйвол, қўтос, шимол буғуси ва бошқа ҳайвонлар сутдан ҳам фойдаланилади; ҳайвонлар сутининг таркиби уларнинг тури, ёши, озиқланиши ва сақланиш шароитига, лактация даврига, йил мавсумига қараб ўзгариб туради.
Сут оқсиллари, асосан, казеин, албумин ва глобулиндан иборат. Ширдон ферменти ва кучсиз кислоталар таъсирида кезеиннинг ивиш хусусиятидан творог, пишлоқ, казеин ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Албумин ёш организмнинг ўсиш жараёнларини таъминлашда, глобулин иммун таначаларининг пайдо бўлишида муҳим рол ўйнайди. Оқсиллар тавсифига кўра Сут казеинли (жуфт туёқлилар — сигир, эчки, қўй) ва албуминли (бир туёқли — бия, буғу, эшак) Сутга бўлинади. Казеинли сут оқсилида камида 75% казеин, албуминли Сутда 50–65% албумин бўлади. Биологик хусусиятларига кўра албуминли сут казеинли Сутга қараганда фойдалироқ ҳисобланади. Сут оқсилида ҳаётий зарур барча аминокислоталар, шу жумладан алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарнинг тўлиқ мажмуи бор; айниқса, Сутда лизин, метионин ва триптофан мақбул нисбатларда мавжуд; олтингугуртли аминокислоталар метионин ва систинга бой. С оқсилларини организм яхши ўзлаштиради. Сут ёғи кимёвий таркибига кўра глицеридлар аралашмасидан иборат, совутилган Сутда диаметри 0,1 дан 20 мкм (1 мл да 3 млрд. га яқин) ёғ доначалари (суспензия), янги соғилган ва иситилган Сутда томчи (эмулсия) шаклида бўлади. Совуган Сутда юзага кўтарилган ёғ доначалари қаймоқни ҳосил қилади. С таркибидаги лактоза — дисаҳарид, соф оқ кристал кукун, турли бижғиш жараёнларига осон киришади. Сутда минерал моддалар органик ва ноорганик кислоталарнинг тузлари шаклида мавжуд. Сутдаги минерал моддалар: микроэлементлар — калсий, фосфор, натрий, калий, олтингугут, хлор, магний ва бошқа (100 г Сутда аксарият калсий — 115–130 мг%, фосфор —95–105 мг%), микроэлементлар — рух, мис, марганец, молибден, темир, кумуш ва бошқа бор. Сутда (айниқса, езда) витаминларнинг кўп тури учрайди; Сут таркибига ферментлар (улардан энг муҳимлари — лактаза, пероксидаза, липаза, амилаза, фосфатаза, каталаза), гормонлар (окситоцин, пролактин, тироксин, фолликулин, адреналин, инсулин ва бошқалар), касалликларга қарши иммунитет пайдо бўлишига ёрдам берувчи иммун таначалар (антитоксинлар, агглютининлар, опсонинлар ва бошқалар), газлар (СО2, О2, Н2, НҲ3) киради. Сутли бижғишни келтириб чиқарадиган бактериялар Сутнинг нормал микрофлорасини ҳосил қилади. Янги соғилган Сут таркибида антибактериал моддалар (лактенинлар) бўлгани учун у бактерицид хусусиятга эга. Янги соғилган Сут бактерияга чидамлилигини 2–3 соат сақлайди, шунинг учун соғилгандан кейин Сутни дарҳол 10° дан паст ҳароратгача совутилади, 4–6° да сутни икки сутка сақлаш мумкин.
Сут заводларда пастерланади ва қайнатилади. Пастерланган Сут қаймоғи олинмаган, ёғлилиги стандарт нормага етказилган, витаминлаштирилган бўлади.
Ўзбекистондаги Сут заводларида сутдан сепарация усулида қаймоқ, сариёғ олинади, пастерланган ва қайнатилган ичимлик С, сут кукуни, қуюлтирилган (консерваланган), витаминлар қўшилган Сутлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Сут фақат гўдакларгагина эмас, балки вояга етганларга ҳам фойдалидир, чунки унда калсий ва витамин C анчагина[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Сут“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Сут маҳсулотлари ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |