Sut emizuvchilar
Сут эмизувчилар (Маммалиа), умуртқали ҳайвонлар синфи. Триас охирида йиртқич судралиб юрувчилар — синодонтлардан келиб чиққан. Синодонтлар бир гуруҳидан кўп бўртиқлилар (қирилиб кетган), иккинчисидан клоакалилар пайдо бўлган. Кўп бўртиқлилардан Юра даврида пантотериялар, улардан эса ҳозирги халталилар ва йўлдошлилар вужудга келганлиги тахмин қилинади.

Ташқи кўриниши
Сут эмизувчиларнинг ташқи кўриниши ва ўлчами ҳар хил. Пакана оқ тишлининг (ҳашаротхўрлардан) узунлиги 4 см, вазни 1,2 г келса, қурукликда яшовчи энг йирик ҳайвон — африка филининг баландлиги 4,5 м, вазни 7,5 т га яқин. Ҳозирги ҳайвонлар орасида энг йириги кўк китнинг узунлиги 33 м, вазни 150 т. Сут эмизувчилар бўйин умуртқаларининг 7 та бўлиши, тишларининг ҳар хил тузилганлиги, улар чуқурчалар (алвеолалар)да жойлашганлиги, пастки жағи фақат тиш суякларидан иборатлиги, ўрта қулоғи бўшлиғида 3 та эшитиш суякчасининг ва сўлагида крахмални парчаловчи фермент борлиги билан бошқа умуртқалилардан фарқ қилади.
Ички тузилиши
Сут эмизувчиларнинг юмшоқ лаби овқатни олиш вазифасини бажаради. Ичаги мураккаб тузилган, баъзи Сут эмизувчилар нинг ошқозони кўп бўлмали. Ўпкаси алвеолалардан иборат. Тана бўшлиғининг диафрагма ёрдамида кўкрак ва қорин бўшлиғига бўлиниши нафас олишини жадаллаштиради. Юраги 4 камерали; фақат чап аорта ёйи сақланиб қолган. Сут эмизувчилар иссиқ қонли — гомоётерм ҳайвонлар; артерия ва вена қони тўлиқ ажралган. Эритроцитлари етилган даврида ядросиз. Айириш системаси чаноқ буйрагидан иборат. Бош мияси йирик, унинг олдинги қисми (яримшарлари) пўстлоқ ҳосил қилади. Сут эмизувчиларнинг мураккаб нерв фаолияти ва хулқатвори яримшарлар пўстлоғининг кучли ривожланганлиги билан боглик. Ҳид билиш, куриҳ, эшитиш органлари яхши ривожланган. Ҳиқилдоғи мураккаб тузилган; унда овоз пайлари жойлашган. Ташқи қулоқ ривожланган. Сут эмизувчилар атериялар ва териялар (тирик туғувчилар) кенжа синфларига ажратилади. Атериялар протериялар (қирилиб кетган триконодонт ва клоакалилар туркумлари) ва аллотерияларга (қирилиб кетган кўп бўртиқлилар туркуми); териялар эса 3 бўртиқлилар (қирилиб кетган), халталилар ва йўддошлиларга бўлинади. Халталиларга 1 туркум, йўлдошлиларга ҳозирги 17—23 ва қад. қирилиб кетган 12 туркум киради. Ҳозирги Сут эмизувчилар 4000 га яқин турни ўз ичига олади. Иссиқ қонлилиги, танасининг юнг билан қопланганлиги (сувда яшовчилар териси остида қалин ёғ қатламининг бўлиши), насли тўғрисида ғамхўрлик қилиши (сут билан боқиши, ҳимоя қилиши, тарбиялаши) ва бошқа турли хил мосланишга эга бўлиши туфайли Сут эмизувчилар ер юзидаги Шимолий қутбдан тортиб Антарктида қирғоқларигача бўлган барча ҳудудларни эгаллаган. булбул.
Аҳамияти
Сут эмизувчилар қадимдан одам ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган. Кўпчилик Сут эмизувчилар овланган. Бир қанча турлари хонакилаштирилиб, улардан озиқовқат манбаи, ишчи кучи ёки қўриқчи сифатида фойдаланиб келинади. ХХ аср дан мўйнали Сут эмизувчиларни хонакилаштириш, улардан лаб. ҳайвонлари сифатида фойдаланиш бошланди. Бир қанча Сут эмизувчилар қишлоқ хўжалиги экинлари, ўрмончилик (айрим кемирувчилар) ва чорвачиликка (асосан, йиртқичлар) зиён келтиради. Айрим сут эмизувчилар (асосан, кемирувчилар) ўлат, туляремия, қутуриш ва бошқа оғир юқумли касалликларнинг тарқалишида иштирок этади.
Одам фаолияти таъсирида Сут эмизувчиларнинг бир қанча турлари сони камайиб, айрим турлари йўқолиб бормоқда. ХВИИ аср бошидан ҳозиргача Сут эмизувчилар нинг 63 тури (1,3%) қирилиб кетган. Режасиз овлаш, қишлоқ хўжалиги. экинлари, хонаки ва ов ҳайвонларини муҳофаза қилиш мақсадида қириш, улар яшаш жойининг бузилиши ва қисқариши, интродуксия қилинган турлар таъсири ёки табиий омиллар Сут эмизувчилар сони камайиб кетишининг асосий сабаблари ҳисобланади. Сут эмизувчиларнинг 230 тури ва 91 кенжа тури Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган. Шунинг билан бирга айрим синантроп Сут эмизувчилар ареали ва сони ортиб бормоқда. Сут эмизувчиларнинг 7 тури (жумладан Пржевалский оти, Давид буғуси) фақат тутқунликда ёки ярим тутқунликда (зубр, окдум гну) сақланиб қолган. Сут эмизувчилар ни муҳофаза қилишда ноёб турларнинг овланишини тақиқлаш, уларнинг яшаш жойини сақлаб қолиш, миллий боғлар, қўриқхоналар ва буюртма қўриқхоналар ташкил этиш, тутқунликда кўпайтириш орқали ҳайвонларни реакклиматизация килиш (қайтадан табиий ареалига қайтариш) катта аҳамиятга эга. Қўриқхоналар ташкил этиш орқали зубр, қулин, бухоро буғуси (хонгул), йўлбарс, леопард ва бошқа ҳайвонлар сақланиб қолди; сайғоқ, собол, бобёр ва бошқа сони қайта тикланди[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Сут эмизувчилар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |