Суймонқул Чокморов (1939.9.11, Қирғизистон, Жонтош қ. — 1992, Бишкек) — қирғиз актёри, реж. Халқ артисти (1981). Бишкек бадиий билим юртини (1958) ва Ленинград тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик ва меъморлик интини (1964) тугатган. 1969 и. "Қараш довонидаги ўқ" филмидаги Бахтигул роли билан кинодаги фаолиятини бошлаган. Дониёр ("Жамила"), Қораболта ("Иссиқкўл қизғалдоқлари"), темирчи Утур ("Оловга қуллуқ қил"), Мақсумов ("Еттинчи ўқ", "Ўзбекфилм"), Бойтемир ("Мен — Тяншан"), Ахангул ("Вахший"), Темур ("Қизил олма"), Жонбов ("Дерсу Узала"), Лао ("Фердинанд Люс ҳаёти ва ўлими"), Озод Байрамов ("Ўлан", 1978), Қосим ("Аёлсиз эркаклар") ва бошқа образлар Ч. ижодида алоҳида ўрин тутади. Тохтағул номидаги Қирғизистон Давлат мукофоти лауреата (1980).