Серра-невада - АҚШнинг жан. қисмидаги тоғ тизмаси. Кордилера тоғ системаси таркибида. Узунлиги 750 км. Энг баланд жойи 4418 м. Асосан, гранодиоритлардан тузилган. Шарқий этакларида иссиқ булоклар, балчиқ вулканлари бор. Ғарбий ён багри кия, қуруқ водий куп. Сернам ўрмон билан крпланган, 3000 м дан баланд қисми алп ўтлоклари. Тог чўққилари қор билан қопланган. С.Н.дан Тинч океан соҳилларида жойлашган шаҳарларни сув билан таъминловчи сув қувурлари ўтказилган. Йирик миллий парклар ташкил килинган.