Sujet
Сужет (франсузча: сужет, келиб чиқиши лотинча: субиэcтум[1] — предмет, буюм, нарса) — бадиий асар мазмунини ташкил этадиган, бир-бири билан ўзаро боғлиқликда кечадиган, қаҳрамонлар ўртасидаги алоқалардан таркиб топган воқеалар тизими. Барча эпик, драматик ва лироэпик турдаги бадиий асарларда сужет мавжуд бўлади. Ҳар бир адабий турда сужет ўзига хос ҳарактерга эга. Кўпгина лирик асарларда кўзга яққол ташланиб турадиган сужет тизими йўқ. Улардаги ҳис-туйғу, ўй-кечинмалар ривожи қайсидир маънода лирик асар Сюжетини ташкил этади. Айрим адабиёцҳунослар Сюжетлилик умуман лирик турга хос хусусият эмас, деб ҳисоблайди. Чунки, лирик асарда воқеалар тизими бўлмаслиги ҳам мумкин. Айни чоқда, С фақат воқеалар тизимидан ҳам иборат эмас.
Бадиий асарда тасвирланган воқеалар тизимининг ўзаро муносабатига кўра С асосан хроникал (воқеабанд) ва консентрик (воқеабанд бўлмаган) турларга бўлинади. Хроникал сужет да воқеалар орасидаги вақт муносабати етакчилик қилади (мас, Д. Д. Дефонт „Робинзон Крузо“, Сервантеснинг „Дон Кихот“, Ойбекнинг „Навоий“, П. Қодировнинг „Юлдузли тунлар“ асарлари). Консентрик сужетда эса асарда тасвирланган воқеалар орасидаги сабаб — натижа муҳим аҳамият касб этади (мас, Пушкиннинг „Евгений Онегин“, О. Ёқубовнинг „Муқаддас“, „Улуғбек хазинаси“ асарлари). Аммо бадиий асарларда юқоридаги сужетларнинг ҳар икки тури уйғунлигидан таркиб топган шакли кўпроқ учрайди (мас, Абдулла Қодирийнинг „Ўтган кунлар“, Чўлпоннинг „Кеча ва кундуз“ асарлари).
Бадиий асар Си тасвирланаётган воқелик ва асарда иштирок этадиган қаҳрамонлар масаласига бевосита боғлиқ. Чунки сужет асосидаги воқеликда қаҳрамонлар ҳаракат қилади ва энг мухими, ҳақиқий бадиий асарларда аввало қаҳрамонлар ўз дардидунёси билан намоён бўлади. Ф. М. Достоевскийнинг „Жиноят ва жазо“ романида Расколников, А. Қаҳҳорнинг „Сароб“ романида Саидий, Тоғай Муроднинг „Отамдан қолган далалар“ романида Деҳқонқул образлари атрофида воқеалар санъаткорона тарзда уюштирилган.
Бадиий асар сужети экспозиция, тугун, воқеалар ривожи, кулминация, ечим сингари бир қатор унсурлардан таркиб топади. Масалан, Абдулла Қодирийнинг „Меҳробдан чаён“ романидаги Худоёрхон билан Анварнинг тўқнашув эпизоди асарнинг кулминацион нуқтаси саналади. Сўнгра воқеалар ечими келади. Бадиий асарда сужет унсурлари баъзан турлича ҳажм ва турлича тартибда келиши мумкин. Шунингдек, айрим асарларда экспозиция ёки ечим сингари сужет унсурлари бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу асло камчилик эмас, аксинча, ўқувчини бадиий тафаккурга чорлайди, тасаввурини кенгайтиради. Баъзи адабиёцҳунослар пролог (муқаддима) ва эпилог (хотима)ларни ҳам сужет элементи сифатида кўрсатадилар (А Қодирий романларида бу унсурлар мавжуд). Сужет композиция, конфликт, фабула каби адабий тушунчалар билан ҳам мустаҳкам боғланган.
Сюжетнинг элементлари
- Муқаддима
- экспозиция
- ҳаракатнинг ривожланиши
- кулминация
- тан олиш
- эпилог
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Этимологический словарь русского языка Макса Фасмера
Адабиёт
- Иззат Султон, Адабиёт назарияси, Т., 1979; Қуронов Д., Адабиёцҳуносликка кириш, Андижон, 2002.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |