Tabiatshunoslik
Табиацҳунослик биосферага оид илмий тадқиқотдир. Табиацҳунослар одатда тажриба ўрнига кузатувдан фойдаланишади. Табиацҳунослик ҳаёт шаклларининг келиб чиқиши ва яшаш тарзи ҳақидаги маълумотларни тўплайди ва тизимга солади. У биологиянинг осцоҳаси бўлиб, ботаника, зоология билан тўғридан-тўғри боғлиқдир ва палеонтология, экология, биокимё, геология ва иқлимшунослик каби фанлар билан алоқададир.
Табиацҳунослик, табииёт - табиат ҳақидаги фанлар тизими, табиий фанлар мажмуи. Табиатнинг инсон онгидаги акси бўлган Т. жамиятнинг ривожланиши билан мукаммаллашади. Т.нинг мақсади — табиат ҳодисаларининг моҳиятини аниқлаш, табиат қонунларини билиш ҳамда улардан амалда фойдаланиш имкониятларини очиб бериш. Т., асосан, фундаментал фанлар бўлган механика, физика, кимё ва биологиядан ташкил топган. Астрономия, геология, тиббиёт фанлари, қишлоқ хўжалиги. фанлари, экология каби кўплаб бил им тармоклари шу фундаментал фанлардан келиб чиққан. Т. табиатда юз бериб, рўёбга чиқиб турадиган материя ҳаракатининг механик, физик, кимёвий ва биологик шаклларини ўрганади ва ўргатади; уларнинг ҳаракатланиш, ўзгариш, ривожланиш қонуниятларини очиб беради, бу крнуниятларнинг узлуксизлигини исботлайди. Т. тарихи умумжамият тарихи билан мустаҳкам боғлиқдир. Т. тушунчаси фақат табиий шароитларни эмас, ижтимоий меҳнат жараёнида яратиладиган моддий бойликларни ҳам ифодалайди. Т.ни алоҳида фан сифатида ўрганиш ғоялари Форобий, Ибн Сино рисолаларидан маълум. Абу Райҳон Беруний эса Т.ни мустақил фан сифатида ривожлантиришга ҳисса қўшган, ҳатто Т.ни ҳам бўлимларга бўлган ва геодезия, фармакогнозияни мустақил фанлар сифатида баён этган. Математика Т.нинг бир соҳаси сифатида келиб чиққан. Евклид, Диофант, Герон, Хоразмий, Улуғбек, Коший каби олимлар математик крнунларни Т. қонунлари асосида кашф этадилар. ХВИИ асрдан назарий Т. яратилди. Бунинг негизида Нютон классик механикасининг 3 аксиомаси ётади. Айниқса, унинг иккинчи аксиомаси ХВИИИ асрда Т. соҳасида кашф этилган муҳим қонунларнинг дедуктив асоси бўлди. Натижада Т. қонунларини математик равишда исботлашга имкон яратилди. Бу даврда Лагранж, Эйлер, Гаусс, Лаплас, Бернулли ва бошқа олимлар кашф этган қонунларни ҳамма фанларга татбиқ этиш ҳаракатлари пайдо бўлдики, бу аслида нотўғри бўлиб чиқди. ХИХ—ХХ асрларда Т.нинг бу йўналишини механицизм деб, янги табиат крнунлари кашф этила бошлади. Ж. Томсон электронни, А. Беккерл радиоактивлик ҳодисасини кашф қилиши Т.да, биринчи навбатда, физикада илмий инқилобга асос бўлди. А. Эйнштейннинг нисбийлик назарияси, Ч. Лапелнинг геологиядаги, Ч. Дарвўн, Ж. Кюве, Вейсман ва Морганнинг биологиядаги, К. Бернинг эмбриологиядаги, шунингдек, молекуляр генетика ва ген инженерияси соҳасидаги ютуклар Т. мазмунини бойитди. Т.нинг интенсив тараққиёти ҳозирги замон илмийтехник жараёнини муттасил тезлаштирмокда. ХХИ асрда Т., техникашунослик ва жамияцҳуносликни ҳамкорликда ривожлантириш давр талабидир. Омонулла Файзуллаев.
Тарих
Табиацҳунослик илдизлари Арасту ва унинг замондошларининг атроф-оламни кузатиб, таҳлил қилиши ва йиғилган ахборотни тизимлаштиришига бориб тақалади. Лекин биологик турларни классификациялаш Ренессанс олимларигача амалга оширилмади; бу Cаролус Линнаэус ишлари билан бошланди.
| Викиомборда „Cатегорй:Натурал ҳисторй“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Фанлар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |