Таглар — арман мумтоз мусика жанри. Йирик ва мураккаб шаклдаги якка хонанда томонидан ижро этилаётган ашула йўлларидан иборат. Диний ва дунёвий мазмунга, лирикмушоҳадали, эпик ва драматик характерга эга. Х-асрда гусан (профессионал ашулачидостончи ва созанда)лар ижоди негизида юзага келган (Г. Нарекаци ва бошқалар). Тага ижодкорлари (тагасацлар)нинг анъаналари ошиҳлар санъати ривожига замин яратган.