Tahajjud namozi
Таҳажжуд намози (шунингдек, „тунги намоз“ дейилади) — ислом динидаги ихтиёрий ибодатдир. Ислом пайғамбари Муҳаммад С.А.В.нинг ўзи мунтазам равишда таҳажжуд намозини ўқиганлиги ва саҳобаларини ҳам рағбатлантирганликлари қайд этилганлар.
| Таҳажжуд | |
|---|---|
| Расмий номи | صلاة التهجد |
| Бошқа номлари | Тунги нафл намози |
| Нишонловчилар | Мусулмонлар |
| Тури | Исломий |
| Аҳамияти | А Муслим праер офферед то Год афтер Иша праер. |
| Бошланиши | Хуфтон намози |
| Тугаши | Бомдод намози |
| Қоидалари | Суннат намозлари |
| Боғлиқлиги | Намоз, Нафл, Исломнинг беш устуни |
Қур’ондаги далиллар
Шайх Саййид Собиқ „Фиқҳ ас-сунна“ асарида таҳажжудни қуйидагича таърифлайди:
Кечанинг баъзисида у ила бедор бўл. Сенга нофила бўлсин. Шоядки, Роббинг сени мақтовли мақомда тирилтирса.
— Исро сураси, 79-оят, [1]
Ҳадисларда далил
Ушбу Қуръон оятлари билан бир қаторда таҳажжуд намозининг аҳамиятини кучайтирувчи бир қанча ҳадислар (Муҳаммад С.А.В.дан ривоят қилинган ва тасдиқланган ривоятлар) ҳам мавжуд. Турли ҳадисларда "Қиёмул Сабоҳ „, “Салатул Сабоҳ" (бомдод намози) ва "Таҳажжуд" деб зикр қилинган.
Тавсия этилган вақт
Таҳажжуд намози кечаси уйқудан туриб, кейин ўқилади[2]. Шунингдек, хуфтон ҳамда бомдод намозлари орасида ўқилади
Ибн Ҳажар бу мавзуни шарҳлар экан:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрта бомдод намозини о'қишлари учун аниқ вақт ё'қ эди. Лекин у о'зига осон бо'лган нарсани қиларди.
„Таҳажжуднинг энг яхши вақти кечанинг охирги учдан бир қисмидир“. (Абу Ҳурайра: Фиқҳ)[3]
Амр ибн Абса Муҳаммаднинг шундай деганини эшитганини айтади:
Банданинг Парвардигорига энг яқин бўлган вақти кечанинг иккинчи ярмидир. Агар ўша пайтда Аллоҳ таолони зикр қилувчилардан бўла олсанг, шундай қил.
Масруқ ибн ал-Ажда ривоят қиладилар:
Мен Оиша разияллоҳу анҳодан қайси амални Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам энг яхши кўрганини сўрадим. У: „Доимий қилинган амал“, деди. Яна сўрадим: “У кечаси намоз учун қачон турарди?”. У эса: „Хо'рознинг қичқириг'ини эшитиб о'рнидан турарди“, деди.
Ракаатлар сони
Таҳажжуд намози ўқилиши керак бўлган маълум ракаатлар 2 ракаттан 8 раккатгача уқилади ва ўқилиши мумкин бўлган максимал чегара 10 ракат.
Манбалар
- ↑ „ИСРО СУРАСИ“. ислом.уз. 2023-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-феврал.
- ↑ Тоwардс Ундерстандинг тҳе Қур'ан.. Кубе Публишинг Лтд, 15-декабр 2016-йил. ИСБН 978-0860376132.
- ↑ Казим, Эбраҳим.. Сcиэнтифиc cомментарй оф Суратул Фаатеḥаҳ = Тā'лиқāт 'уламīаҳ Суратулфāтиḥаҳ, 2нд, Неw Делҳи: Пҳарос Медиа & Пуб, 2010. ИСБН 9788172210373. ОCЛC 759686022.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Таҳажжуд намозига тегишли иқтибослар мавжуд. |