Тажуддин Чиштий (урдуча: شیخ خواجه تاج الدين چشتی‎‎), Таж Сарвар Чиштий деб ҳам аталувчи, 14-асрда Панжобнинг Чиштиан шаҳрида яшаб ўтган Чишти тариқатининг сўфий авлиёсидир.

Тажуддин Чиштий
урдуча: شیخ خواجه تاج الدين چشتی‎‎

14-аср суфи авлиё Шайх Хожа Тажуддин Чиштий (Хожа Тож Сарвар) мозори, Чиштиан шаҳрида жойлашган.
Шахсий маълумотлар
Таваллуди 14-аср
Дини Ислом
Ота-онаси Баба Фарид (бобоси)
Ҳудуд Панжоб
Мактаб сўфийлик
Диний оқими Чиштия

Тажуддин Чиштий Покпаттанлик Фаридуддин Ганжшакарнинг (1179–1266) невараси бўлган ва унинг авлодлари тахминан 1265-йил (ҳижрий, исломий тақвим 574-йил) атрофида Чиштиан қишлоғига асос солганлар[1].

Тажуддин Чиштийнинг даргоҳи Роза Тож Сарвар деб аталади.

Панжоб вилоятидаги кўплаб маҳаллий қабилалар унинг диний даъватга қаратилган даъват фаолияти сабабли исломни қабул қилган[1]. Хожа Тажуддин Чиштий ўзининг мусулмон миссионерлик даъватига қарши чиққан қабилаларнинг душманлигига дуч келди ва жангда шаҳид бўлиб, Чиштианда дафн этилган[1].

Чиштий тариқати

Чиштий тариқати – бу исломдаги мистик анъана бўлмиш сўфийлик доирасидаги бир тариқатдир. У тахминан 930-йилларда Афғонистоннинг Ҳирот шаҳри яқинидаги кичик шаҳар Чиштда бошланган. Чиштий тариқати муҳаббат, бағрикенглик ва очиқликка урғу бериши билан танилган[2][3].

Чиштий тариқати асосан Афғонистон ва Жанубий Осиёда кенг тарқалган[3]. У бу минтақада шаклланган тўртта асосий сўфи тариқатидан (Чиштий, Қодирия, Суҳравардия ва Нақшбандия) биринчиси эди. Муинуддин Чиштий (1142–1236) 12-аср ўрталарида Чиштий тариқатини Лаҳор (Панжоб) ва Ажмер (Ражастон) шаҳарларида жорий қилган. У Чиштий тариқатининг асосчиси Абу Ишоқ Шомийнинг силсиласида саккизинчи халифа бўлган. Ҳозирда бу тариқатнинг бир неча шохлари мавжуд бўлиб, у 12-асрдан бери Жанубий Осиёдаги энг нуфузли сўфий биродарликларидан бири ҳисобланади[3][4].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Ҳ. А. Росе (1990). А Глоссарй оф тҳе Трибес анд Cастес оф тҳе Пунжаб анд Нортҳ-Wест ..., Волуме 2, паге 72. Асиан Эдуcатионал Сервиcес, 1990. ИСБН 81-2060505-5. 
  2. ↑ Эрнст, Cарл W. анд Лаwренcе, Бруcе Б. (2002) Суфи Мартйрс оф Лове: Тҳе Чишти Ордер ин Соутҳ Асиа анд Беёнд Палграве Маcмиллан, Неw Ёрк, п. 1 ИСБН 1-4039-6026-7
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 „Чишти Ордер оф Суфис - Оригин Оф Чиштиэс“. Даргаҳшариф.cом wебсите. 2011-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-декабр.
  4. ↑ Розеҳнал, Роберт. Исламиc Суфисм Унбоунд: Политиcс анд Пиэтй ин Тwентй-Фирст Cентурй Пакистан. Палграве МаcМиллан, 2007. Принт.