Taksi
Qiyofa

Такси (франс. тахи), таксомотор — йўловчилар ёки юк ташишда фойдаланиладиган енгил ёки юк автомобили. Одатда кира ҳақи таксометр бўйича тўланади. Биринчй таксилар Лондонда 1903-йил, Москвада 1907-йил, Петербургда 1937-йил, Тошкентда 1934-йил пайдо бўлган. Такси сифатида кўплаб ишлаб чиқариладиган енгил ва юк машиналари, махсус автомобиллардан фойдаланилади. Муайян йўналишлар бўйича белгиланган вақт оралатиб қатнайдиган таксилар маршрутли таксилар деб аталади. Бундай таксилар учун маълум қийматдаги ҳақ ставкаси белгилаб қўйилади.
Ранг бериш
Баъзи мамлакатларда таксилар йўлда ажралиб туриши учун одатда маълум бир рангга бўялади.
- О'збекистон — 2012 йилдан Сариқ;
- Туркия — Сариқ;
- Лондон — қора;
- Ню-Ёрк — диспетчерлар билан ишламайдиган ва йўлда тўхтатилиши мумкин бўлган барча таксилар учун сариқ ранг;
- Полша — Барча ранглардан фойдаланиш мумкин;
- Голландия — Қора ва сариқ, мисол: роттердамдаги такси;
- Гонгконг — Рад этиш
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |