Talaba
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Талаба (арабча: изловчи, ўрганувчи, лотинча: студенс — қунт билан ишловчи, шуғулланувчи) — Ўзбекистонда олий ўқув юрти, АҚСҲ, Буюк Британия ва бошқа айрим мамлакатларда олий ва ўрта махсус ўқув юрти ўқувчиси.
Ўзбекистонда талабадан фарқли равишда мамлакатдаги ўрта махсус таълим масканларида таҳсил олаётган ёшлар ўқувчи, олий ҳарбий ўқув юртларида билим олаётганлар тингловчи, ўрта ҳарбий ўқув юртларида ўқиётганлар курсант дейилади.
Туркистонда ислом дини ёйилгач (7— ВИИИ аср), бошланғич мактабдан сўнг билим олиш билан машғул бўлган ҳар бир киши Талаба ҳисобланган. Мадрасалар пайдо бўлган Х асрлардан уларда таҳсил олаётган кишиларгина Талаба дейила бошлаган. Европада ХИ — ХИИ асрларда унтлар ташкил топгандан сўнг, уларда фаолият кўрсатадиган ҳар бир одам, яъни сабоқ берувчи ҳам, сабоқ олувчи ҳам студент деб аталган. Кейинчалик унтларда ўқитувчилар учун магистр, профессор ва бошқа илмий унвонлар жорий этилгач, фақат сабоқ оладиган кишиларгина студент деб юритиладиган бўлган.
Талаба жамият тараққиётига жиддий таъсир кўрсатади ва, айни вақтда, ҳар бир мамлакат илмий интеллектуал салоҳиятининг даражасини билдириб, ривожланиш истиқболларини белгилаб беради. Чунки мамлакат иқтисоди ва маданиятининг юксалиши, халқ хўжалигига илм-фан ютуқлари жорий этилиши учун олий мактабларнинг Талабалари чуқур назарий билим ҳамда амалий кўникмаларга эга бўлишлари лозим. Шунинг учун ҳам ривожланган мамлакатларда аҳоли жон бошига Т. сони кўп бўлади. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, мамлакатда Талабалар миқдори сезиларли даражада ортди. Мамлакатимизда умумий ўрта таълим мактаби ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежини битирган ҳар бир кишининг Т. бўлишига ҳаққи бор. Т. давлат ҳисобидан, шунингдек, шартнома асосида ўз ёнидан таҳсил кўриши мумкин. Мамлакатимизда Т.лар бакалавириат ва магистратура сингари 2 босқичда олий таълим оладилар.
Талабалар ҳар бир мамлакатнинг ижтимоий жиҳатдан энг фаол, ҳаракатчан, жонкуяр киши ҳисобланади. Бевосита илм-фанни ўзлаштириш билан машғулликлари учун улар жамиятнинг интеллектуал илғор қатлами саналади. Шунинг учун ҳам Т.ларнинг чуқур касбий ҳамда маънавий-ахлоқий тайёргарликка эга бўлишига катта эътибор қилинади. Ўзбекистонда Т. ёшларнинг мамлакат хаётида фаол иштирок этишларини таъминлаш, миллий истиқлол ғоясини тўлиқ эгаллаб олишларига имконият яратиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмокда. „Камолот“ ёшлар ижтимоий ҳаракатида қатнашиш Т.ларнинг ватанпарвар шахс сифатида шаклланишига ижобий таъсир кўрсатмоқса. Бундан ташқари, Ўзбекистонда Т.ларни ижтимоий жиҳатдан химоя қилиш учун уларнинг барчасига стипендия берилади, яшаш жойига муҳтож Т.лар ётоқ билан таъминланади, ёшларга турли илмий, бадиий ва спорт тўгаракларида иштирок этиш имкониятлари яратилган. Т.лар ўртасида ҳар 2 йилда 1 марта универсиадалар ўтказиб турилиши уларнинг жисмонан соғлом, маънавий жиҳатдан баркамол бўлиб ўсишларига маълум даражада ёрдам беради. 2002/03 ўқув йили Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида 232254 Т. таълим одси.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |