Талмуд (қад. яҳудийча ламейд — ўрганиш, таълимот) — иудаизмда муқаддас ҳисобланадиган кўп жилдли диний ёзувлар тўплами. Милоддан аввал ИВ-асрдан мил. В асргача яҳудий руҳонийларнинг Тавротни шархлаши ва қайта изохлаши натижасида вужудга келган. Т. иудаизм динига хос ақидалар, ибодат ва маросим талаблари, ахлоқий, ҳуқуқий меъёрларни ўз ичига олади.