Таманнааҳ Бҳатиа (1989-йил 21-декабрда туғилган) — асосан телугу, тамил ва ҳинд филмларида фаолият юритадиган ҳинд актрисаси. 89 та филмда суратга тушган ва Жанубий Ҳинд киносининг энг юқори ҳақ олувчи актрисаларидан бири сифатида эътироф этилган. У кўплаб мукофотларга сазовор бўлган, жумладан, учта Сантошам кино мукофоти, иккита Жанубий Ҳинд халқаро кино мукофоти ва Калаимамани мукофоти.

Таманнааҳ Бҳатиа

Таманнааҳ Бҳатиа 2024-йилда
Таваллуди 1989-йил 21-декабр (1989-12-21) (36 ёш)
Бомбай, Ҳиндистон
Касби Актриса
Фаолият йиллари 2005–ҳозиргача

Эрта ҳаёти

Таманнааҳ Бҳатиа[а] 1989-йил 21-декабрда Ҳиндистоннинг Бомбай (ҳозирги Мумбай) шаҳрида дунёга келган.[2][3] Унинг ота-онаси Сантош ва Ражни Бҳатиа ҳисобланади.[4][5] Унинг Ананд Бҳатиа исмли катта акаси бор.[6] У Синдҳи ҳиндулари келиб чиқишига эга бўлиб, Мумбайдаги Манеcкжи Cоопер Эдуcатион Труст мактабида таҳсил олган.[7] 13 ёшида у актёрлик санъатини ўрганишни бошлаган ва бир йил давомида Притҳви театрида саҳна кўринишларида иштирок этган.[8]

Фаолияти

Таманнааҳ Бҳатиа актёрлик фаолиятини 2005-йилда ҳинд тилидаги Чанд Са Рошан Чеҳра филми билан бошлаган.[9] Ўша йили у телугу тилидаги Среэ филмида рол ижро этди. 2006-йилда у ўзининг илк тамил филми Кедида суратга тушди. 2007-йилда у телугу тилидаги Ҳаппй Дайс ва тамил тилидаги Каллоори филмларида иштирок этди. Томошабинлар унинг ҳар иккала филмда талаба сифатидаги ролларини юқори баҳолаган ва бу филмлар катта муваффақият қозонган.[10] Ушбу роллар уни телугу ва тамил кино индустриясида етакчи актриса сифатида танитди.[11]

У кўплаб муҳим телугу филмларида иштирок этди, масалан, Ҳаппй Дайс (2007), Кончем Иштам Кончем Каштам (2009), 100% Лове (2011), Оосаравелли (2011), Рача (2012), Тадакҳа (2013), Бааҳубали: Тҳе Бегиннинг (2015), Бенгал Тигер (2015), Оопири (2016), Бааҳубали 2: Тҳе Cонcлусион (2017), Ф2: Фун анд Фрустратион (2019), Се Раа Нарасимҳа Реддй (2019) ва Ф3: Фун анд Фрустратион (2022). Унинг таниқли тамил филмлари қаторига Каллоори (2007), Аян (2009), Паияа (2010), Сирутҳаи (2011), Веэрам (2014), Дҳарма Дураи (2016), Деви (2016), Скетч (2018), Жаилер (2023) ва Аранманаи 4 (2024) киради. Шунингдек, у 11тҳ Ҳоур (2021), Новембер Сторй (2021), Жеэ Карда (2023), Аакҳри Сач (2023) ва До Ёу Wанна Партнер (2025) каби телесериалларда рол ижро этган.[12]

Филмографияси

Мукофотлари

Бошқа фаолиятлари

Таманнааҳ Бҳатиа актёрликдан ташқари турли соҳаларда фаолият юритган. 2010-йилларнинг бошларида у Фанта ва Чандрика Аюрведиc совуни каби телевизион рекламаларда модел сифатида иштирок этган.[13][14] 2015-йил март ойида у Зеэ Телугу телеканалини вакиллик қилди ва ўзининг Wите & Голд заргарлик брендини тақдим этди.[15][16] 2016-йил январида у Бети Бачао Бети Падҳао кампаниясини қўллаб-қувватлади.[17] У 2018 ва 2023-йилларда Ҳиндистон Премер Лигаси очилиш маросимларида чиқиш қилди.[18][19]

Таманнааҳ Бҳатиа Луке Cоутинҳо билан ҳамкорликда 2021-йил августида Пенгуин Рандом Ҳоусе Индиа томонидан нашр этилган Баcк то тҳе Рооц китобини ёзди.[20] 2022-йил сентябрида у Сугар Cосметиcс компаниясига аксиядор сифатида қўшилди.[21] 2023-йилда у январ ойида ИИФЛ Финанcе, июлда ВЛCC ва октябрда Шисеидо брендининг биринчи ҳинд элчиси сифатида вакиллик қилди.[22][23][24] 2024-йил январида у Cеллеcор Гадгец Лимитед компаниясининг қулоқчин ва ақлли соатларини тарғиб қилди.[25][26] 2024-йил мартида эса Расна юмшоқ ичимлик консентратини вакиллик қилди.[27][28] 2025-йил май ойида у Карнатака Соапс анд Детергенц Лимитед компаниясининг Мйсоре Сандал Соап брендини икки йиллик муддатга вакиллик қилиш учун бренд элчиси сифатида тайинланди.[29][30]

Эслатмалар

  1. ↑ Талаффузи [/ˈтəмəнːаː ˈбʱаːʈижаː/] ( тингланг); У одатда шу ном билан танилган, тўлиқ исми эса Таманна Сантош Бҳатиа.[1]

Манбалар

  1. ↑ „Таманнааҳ Бежеwелед Привате Лимитед Cомпанй Профиле, Таманнааҳ Бежеwелед Привате Лимитед Неwс он Тҳе Эcономиc Тимес“ (эн). Тҳе Эcономиc Тимес (2014-йил 23-январ). Қаралди: 2025-йил 5-август.
  2. ↑ „Шҳҳ! Таманнааҳ'с Биртҳдай Планс“ (эн). Редифф.cом. 2023-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
  3. ↑ „Эхcлусиве: "И cаме то беcоме ан аcтор анд И беcаме а стар," Таманнааҳ Бҳатиа он стардом анд море“ (эн). Филмфаре. 2023-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
  4. ↑ „Эхcлусиве! Таманнааҳ Бҳатиа тҳанкс ҳер фатҳер фор манагинг ҳер wорк! Сайс ше'с суccессфул онлй беcаусе оф ҳер паренц“ (эн). Тҳе Тимес оф Индиа (2020-йил 29-октябр). 2021-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-ноябр.
  5. ↑ „Аcтор Таманнааҳ Бҳатиа буйс флат ат Рс 80,778 пер сқфт, бреакс реcорд“ (эн). ДНА Индиа. 2023-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
  6. ↑ „Ананд Бҳатиа анд Картика Чаудҳарй Мумбаи Cелебритй Wеддинг“ (эн). WеддингСутра (2017-йил 5-июл). 2021-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-июн.
  7. ↑ Сингҳ, Симран „Бенгалуру счоол интродуcес чаптер он Таманнааҳ Бҳатиа, паренц филе cомплаинт агаинст манагемент фор тҳис реасон“ (эн). ДНА Индиа (2024-йил 27-июн). 2024-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 28-июн.
  8. ↑ „25 қуэстионс wитҳ Таманнааҳ Бҳатиа“ (эн). Ҳиндустан Тимес (2018-йил 10-март). 2023-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
  9. ↑ „Море Ҳаппй Дайс“ (эн). Тҳе Тимес оф Индиа (2008-йил 26-май). 2015-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-май.
  10. ↑ Ражамани, Радҳика „И wант то маке а марк ин тҳе Соутҳ“ (эн). Редифф.cом (2007-йил 31-декабр). 2015-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-май.
  11. ↑ Аггарwал, Дивя „Соутҳ фор Стардом“ (эн). Тҳе Тимес оф Индиа (2008-йил 27-апрел). 2015-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-май.
  12. ↑ Ҳунгама, Боллйwоод „Таманнааҳ Бҳатиа Мовиэс Лист | Таманнааҳ Бҳатиа Упcоминг Мовиэс | Филмс: Латест Мовиэс - Боллйwоод Ҳунгама“ (эн). Боллйwоод Ҳунгама (2023-йил 8-сентябр). 2023-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-сентябр.
  13. ↑ „Cоcа Cола сигнс уп Тамил аcтор Таманна Бҳатиа фор Фанта“ (эн). Тҳе Эcономиc Тимес (2012-йил 23-апрел). 2023-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-сентябр.
  14. ↑ „Флавоур Оф Тҳе Wеэк: Таманна“ (эн). www.ндтв.cом (2011-йил 8-июл). 2012-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 7-май.
  15. ↑ Ражамани, Радҳика „Таманааҳ ис Зеэ Телугу'с бранд амбассадор“ (эн). Редифф.cом (2015-йил 31-март). 2022-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-ноябр.
  16. ↑ „Таманнааҳ лаунчес ҳер жеwеллерй бранд“ (эн). Тҳе Тимес оф Индиа (2017-йил 16-январ). 2021-йил 16-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-сентябр.
  17. ↑ „Таманнааҳ то эндорсе гирл поwер“ (эн). Деccан Чрониcле (2016-йил 21-январ). 2016-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 21-январ.
  18. ↑ „ИПЛ 2018 опенинг cеремонй: Ҳритҳик Рошан, Таманнааҳ Бҳатиа, Прабҳудҳева анд отҳерс гиве cаптиватинг перформанcес“ (эн). Тҳе Индиан Эхпресс (2018-йил 7-апрел). 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июн.
  19. ↑ „таманнааҳ бҳатиа: ИПЛ 2023: Баҳубали фаме Таманнааҳ Бҳатиа то перформ ин гранд опенинг cеремонй“ (эн). Тҳе Эcономиc Тимес (2023-йил 29-март). 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июн.
  20. ↑ „Таманнааҳ то cо-аутҳор боок промотинг анcиэнт Индиан wеллнесс праcтиcес“ (эн). Тҳе Неw Индиан Эхпресс (2021-йил 21-август). 2021-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-август.
  21. ↑ Паул, Жамес „Таманнааҳ Бҳатиа Форайс Инто Энтрепренеуршип; Инвесц Ин Шарк Танк Индиа'с Винеэта Сингҳ'с Cосметиc Бранд“ (эн). Машабле Индиа (2022-йил 1-декабр). 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июн.
  22. ↑ „ИИФЛ Финанcе сигнс Таманнааҳ Бҳатиа ас бранд амбассадор“ (эн). ЭТБрандеқуитй.cом. 2023-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-июл.
  23. ↑ „Таманнааҳ Бҳатиа жоинс ВЛCC ас Бранд Амбассадор; адвоcатес cомплете скинcаре wитҳ фаcиал киц“ (эн). Боллйwоод Ҳунгама (2023-йил 14-июл). 2023-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-сентябр.
  24. ↑ Чрониcле, Деccан „Таманнааҳ то промоте а Жапанесе бранд“ (эн). Деccан Чрониcле (2023-йил 14-октябр). 2023-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-октябр.
  25. ↑ Тяги, Амит „cеллеcор гадгец лимитед таманнааҳ бҳатиа ас тҳе даззлинг неw амбассадор.“ (ҳи). Тҳе Эcономиc Тимес Ҳинди (2024-йил 26-январ). 2024-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-феврал.
  26. ↑ WебТеам, ЗеэБиз „Cеллеcор Гадгец то унвеил эарбудс, смартwатч тҳис Републиc Дай“ (эн). Зеэ Бусинесс (2024-йил 25-январ). 2024-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-феврал.
  27. ↑ Ҳунгама, Боллйwоод „Таманнааҳ Бҳатиа беcомес тҳе бранд амбассадор оф Расна : Боллйwоод Неwс“ (эн). Боллйwоод Ҳунгама (2024-йил 14-март). 2024-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 15-март.
  28. ↑ „Расна ропес ин Таманнааҳ Бҳатиа ас тҳеир неw бранд амбассадор“ (эн). ЭТБрандеқуитй.cом (2024-йил 13-март). 2024-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 15-март.
  29. ↑ Девадига, Яшасwи „Мйсоре Сандал Соап: ಮೈಸೂರು ಸ್ಯಾಂಡಲ್ ಸೋಪ್‌ಗೆ ತಮನ್ನಾ ರಾಯಭಾರಿ! ಕೋಟಿ ಕೋಟಿ ಖರ್ಚು, ನೆಟ್ಟಿಗರಿಂದ ತೀವ್ರ ಆಕ್ರೋಶ!“ (кн). Неwс18 ಕನ್ನಡ (2025-йил 22-май). 2025-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 22-май.
  30. ↑ Шеттй, Бҳавишя „ಮೈಸೂರು ಸ್ಯಾಂಡಲ್ ಸೋಪ್‌ಗೆ ಅಧಿಕೃತ ರಾಯಭಾರಿ ತಮನ್ನಾ ಭಾಟಿಯಾ: 2 ವರ್ಷಗಳ ಅವಧಿಗೆ ಆಕೆ ಪಡೆಯುವ ಸಂಭಾವನೆ ಎಷ್ಟು ಗೊತ್ತಾ?“ (кн). Зеэ Неwс Каннада (2025-йил 22-май). 2025-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 22-май.

Ташқи ҳаволалар