Таниа Сачдев (талаффузи: Таня Сачдев; 1986-йил 20-августда туғилган)— ҳиндистонлик шахматчи, ФИДЕ халқаро магистр (ИМ) ва аёл гроссмейстер (WГМ) унвонларига эга. У 2006 ва 2007-йилларда шахмат бўйича аёллар ўртасида икки карра Ҳиндистон чемпиони[1][2], 2007-йилда аёллар ўртасида бир карра Осиё чемпиони[1][3] ва 2016[4], 2018[5] ва 2019[6]-йилларда аёллар ўртасида шахмат бўйича уч карра ва амалдаги Ҳамдўстлик чемпиони. У шунингдек, шахмат бўйича бошловчи ва шарҳловчи ҳамдур.

Таниа Сачдев
Туғилиши 1986-йил 20-август (1986-08-20) (40 ёш)
Деҳли, Ҳиндистон
Саравҳа Халқаро шахмат устаси (2008), аёл гросстмейстер (2005)
Юқори рейтинги 2443 (2013-йил)

Ёшлик йиллари

Деҳлида туғилган Сачдевни, 6 ёшида онаси Анжу шахмат ўйини билан таништирган[7]. Ота-онаси унга касбий таълим беришган. У саккиз ёшида биринчи халқаро унвонига эришади. Унга шахматга илк қадам қўяётган йилларида К. C. Жоши мураббийлик қилган. Болалигида Таниа Сачдев бир нечта мусобақаларда ғолиб чиқди. Унинг фаолиятидаги муваффақиятлари 12 ёшгача бўлганлар орасида Ҳиндистон чемпиони[8], 2000-йилда 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Осиё чемпиони ва 1998-йилда 12 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг қизлар дивизионида бронза медали совриндори бўлишлиги билан бошланган[9]. 2002-йилда Маравила шаҳрида ўтказилган ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиб бўлди[10].

Сачдев 2014-йилда

Миллий ва халқаро эътироф

2005-йилда Таниа Сачдев аёл гроссмейстер унвонига сазовор бўлган саккизинчи ҳиндистонлик ўйинчи бўлди. У 2006 ва 2007-йилларда Ҳиндистоннинг аёллар ўртасида шахмат бўйича миллий чемпионатида ғолиб бўлган. 2007-йилда у Теҳронда бўлиб ўтган шахмат бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўққиз турдан 6½ очко тўплаган ҳолда ғолибликни қўлга киртди[11]. 2009-йилда Аржуна мукофоти билан тақдирланган. 2016-йилда Сачдев Рейкжавик Опен[12][13] мусобақасида энг яхши аёл шахматчи совринини қўлга киритди ва Калкутта шаҳрида аёллар ўртасида Ҳамдўстлик чемпиони унвонига ҳам сазовор бўлди[14].

Таниа Сачдев Ҳиндистон терма жамоаси сафида 2008-йилдан бери аёллар шахмат олимпиадаларида, 2009 ва 2011-йилларда аёллар ўртасида шахмат бўйича жамоавий жаҳон чемпионатида, 2003-йилдан буён шахмат бўйича аёллар жамоавий Осиё чемпионатида, 2006-йилги Осиё ўйинларида ва 2009-йилги Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида иштирок этган. Таниа Сачдев 2012-йилда Истанбулда ўтказилган шахмат бўйича аёллар олимпиадасида 3-чи шахсий бронза медалини, аёллар ўртасидаги жамоавий Осиё чемпионатида тўртта жамоавий кумуш (2008, 2009, 2012 ва 2014-йилларда) ва тўртта шахсий ўйинлар учун (учта кумуш ва битта бронза) медални қўлга киритди[15].

2015-йилда Сачдев тезкор шахмат бўйича аёллар ўртасида ўтказилган Осиё қитъа чемпионатида кумуш медални қўлга киритди[16].

Сачдев Чессбасе (шахмат базаси) учун Фритзтраинер Стратегй ДВД-ни тақдим этди. Магнус Cарлсен ва Висwанатҳан Ананд ўртасида 2013-йилда Ченнайда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати ўйини расмий шарҳловчилар гуруҳи аъзоларидан эди[17]. 2019-йил июл ойида Сачдев аёллар ўртасидаги Ҳамдўстлик ўйинларида чемпионликни қўлга киритди ва ўз унвонини ҳимоя қилди[18][19].

Шахсий ҳаёти

Сачдев Деҳлидаги Васант Вихардаги Замонавий мактабни тамомлаган ва Шри Венкатесwара коллежида ҳам таҳсил олган. 

Унинг фаолиятига Ред Булл ҳомийлик қилади[20]. Сачдев 2014-йил ноябр ойида деҳлилик архитектор Вираж Катариага турмушга чиққан[7][21].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Таниа Сачдев | Чесс Cелебритиэс“. Чесс.cом.
  2. ↑ „Тҳе эволутион оф wомен'с чесс ин Индиа“. ЧессБасе Индиа (8-март 2021-йил).
  3. ↑ „Таниа сачдев wинс Асиан чесс титле“. Мумбаи Миррор.
  4. ↑ „Таниа wинс маиден Cоммонwеалтҳ голд, сец эес он 2016 Чесс Олймпиад“. Ҳиндустан Тимес (9-август 2016-йил).
  5. ↑ Кулкарни. „П. Картҳикеян, Таниа Сачдев Wин Cоммонwеалтҳ Титлес“. Чесс.cом.
  6. ↑ Рао, Ракеш. „Cоммонwеалтҳ чесс чампионшип: Фантастиc фифтҳ фор Абҳижеэт Гупта“. Тҳе Ҳинду (7-июл 2019-йил).
  7. ↑ 7,0 7,1 „Таниа Сачдев“ (инглизча). Ред Булл. Қаралди: 30-январ 2018-йил.
  8. ↑ „Таниа Сачдев жоинс тҳе Чессдом cомментаторс теам“. Чессдом (6-ноябр 2013-йил). Қаралди: 20-ноябр 2013-йил.
  9. ↑ „Wорлд Чампионшип ин У18 cатегориэс. 25/10-7/11/1998“ (инглизча). чесс.гр. 2019-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-январ 2016-йил.
  10. ↑ „Деэпан анд Таниа Чампс, Индиа сwеэпс алл тҳе титлес“ (инглизча). 25тҳ Асиан Жуниорс 2002, Сри Ланка. 2018-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-август.
  11. ↑ „12тҳ Асиан Wомен Индевидуал [сиc Чесс Чампионшип“] (инглизча). Чесс-Ресулц.cом. Қаралди: 14-июн 2021-йил.
  12. ↑ Рамирез. „Индиан суccесс ин Иcеланд“ (инглизча). ЧессБасе (20-март 2016-йил).
  13. ↑ „Абҳижеэт wинс Рейкжавик Опен; Таниа макес Грандмастер норм“ (инглизча). Тҳе Тимес оф Индиа (17-март 2016-йил). Қаралди: 31-август 2016-йил.
  14. ↑ Жаяратнам, Нараянасwамй. „Гупта анд Сачдев овералл чампионс оф Cоммонwеалтҳ Опен Чесс“ (инглизча). Даилй Неwс (19-август 2016-йил). Қаралди: 31-август 2016-йил.
  15. ↑ „ОлимпБасе :: Wомен'с Чесс Олймпиадс :: Сачдев Таниа“ (инглизча). ОлимпБасе. Қаралди: 14-июн 2021-йил.
  16. ↑ „Таниа Сачдев wинс силвер ин рапид чесс | Чесс Неwс - Тимес оф Индиа“ (инглизча). Тҳе Тимес оф Индиа (12-август 2015-йил). Қаралди: 3-июл 2021-йил.
  17. ↑ Шаҳ. „Импрове Ёур Чесс Wитҳ Таниа Сачдев“ (инглизча). Чесс Неwс. ЧессБасе (4-июл 2014-йил). Қаралди: 5-сентабр 2016-йил.
  18. ↑ Рао, Ракеш. „Cоммонwеалтҳ чесс чампионшип: Фантастиc фифтҳ фор Абҳижеэт Гупта“ (эн-ИН). Тҳе Ҳинду (7-июл 2019-йил). Қаралди: 13-октабр 2021-йил.
  19. ↑ „Абҳижеэт Гупта wинс тҳе Cоммонwеалтҳ титле фор а реcорд фифтҳ тиме!“. ЧессБасе Индиа (8-июл 2019-йил). Қаралди: 13-октабр 2021-йил.
  20. ↑ Иер. „Дон'т минд беинг cаллед а чесс ҳоттиэ: Таниа Сачдев“ (инглизча). Мид-Дай (2014-йил 8-июн).
  21. ↑ Бҳалла. „Чесс чамп Таниа Сачдев тиэс кнот wитҳ Вираж Катариа ин Делҳи“ (инглизча). Тҳе Тимес оф Индиа (4-ноябр 2014-йил).

Ҳаволалар

Андоза:Овозли Википедия