Tanavor
"ТАНАВОР", "Тановар" (форс. жасур, қудратли, кучли) — 1) ўзбек халқ лирик куйи; Фарғона водийсида кенг тарқалган. Ўн бешдан ортиқ ашула ва чолғу йўллари маълум. Ашула йўлларидан оммавийлашган "Т.1" халқ шеъри ("Қора сочим") билан, "Т.2" Муқимий шеъри ("Энди сендек...") билан айлатилади. Т. ашулаларида ўзбек аёлининг маънавий гўзаллиги ўз аксини топган. Т.нинг чолғу йўлларидан "Гулбаҳор" куйи билан кетма-кет ижро этиладиган варианти оммавийлашган. "Т.1"ни 1937-йил А.Козловский Ҳ.Носирова ижросида нотага олиб, хонанда ва симфоник оркестр учун қайта ишлаган, кейинчалик "Т." номли симфоник поэма (1952) ва балет (1968) яратган. "Т,2"ни Т. Содиқов хонанда ва оркестр учун, М.Бурҳонов жўрсиз хор учун кайта ишлаган. Т. вариантлари ва уларнинг оҳангларидан С. Василенко ва М. Ашрафий ("Бўрон"да Норгул, "Севги тумори"да Иззат партияларида), Г.Мушел ("Ғазаллар" сиклида) ва бошқа фойдаланишган, Т. асосида Ю. Ражабий "Юзни ойдек..." қўшиғини яратган. Т. куйининг турли йўллларини А. Козловский (10 га яқин вариантини), Ю. Ражабий (5 дан ортиқ вариантини) ва бошқа нотага олган. Буларнинг айримлари Ж.Султонов, Б.Мирзаев, Т.Қодиров талқинида оммавийлашган; 2) анъанавий ўзбек халқ рақси. Т. куйининг турли йўллари асосида ижро этилади, 1943-йил М. Турғунбоева сахналаштирган Т. рақси кенг тарқалган. Унда ўзбек қизининг севгилиси билан учрашиш ва висолга етиши мукаррарлиги акс эттирилган.
Ад.:Танаворлар (тўпловчи ванашргатайёрловчи И.Ғаниева), Т., 2003.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |