Танхоздарё
Tanxozdaryo (Yakkabogʻdaryo qoʻshilish quyiroqda)
Танхоздарё (Яккабоғдарё қўшилиш қуйироқда)
Тавсиф
Узунлиги 93
Давлат

Танхоздарё — Қашқадарё вилоятидаги дарё. Ҳисор тизмасининг ғарбий ён бағирларидан, 3900 м баландликдаги Кичикғози кўлидан бошланади. Нушкент қишлоғи яқинида Қашқадарёга қуйилади. Узунлиги 93 км, ҳавзасининг майдони 425 км². Қарийб 70 км масофада тоғлар орасидан оқади. Қор, ёмғир, қисман музликлардан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 10,1 м³/сек.дан (кўп сувли йилда) 1,67 м³/сек. гача (кам сувли йилда) ўзгаради. Мартиюн ойларида серсув бўлади, ёз ўрталарида суви камаяди.