Daosizm
|
Даосизм (дао сўзидан) — 1) қад. хитой фалсафасидаги йўналишлардан бири; дао ҳақидаги таълимот. Милоддан аввалги ВИ-В - асрларда вужудга келган. Асосчиси Лао-сзи ҳисобланади, унинг ғоялари „Дао де сзин“ китобида баён этилган. Даосизм вакиллари — милоддан аввалги ИВ-ИИИ-асрларда яшаган Ян Чжу, Ин Вен, Чжуан-сзи. Даосизмга кўра, табиат ва инсон ҳаёти „илоҳий самовий қонун“га боғлиқ эмас, балки нарсаларнинг табиий йўли, қонуни — „Дао“га асосланади. Ян Чжу фикрича, ҳаётнинг табиий қонунлари — „дао“га риоя қилиш инсонга „ўз табиатини, бутунликда сақлаб қолишга“ имкон беради. Даосизм дунёдаги ҳамма нарсаларда қарамақаршиликлар кураши ётади, улар ўзгаришда, ҳаракатда: „бир хил нарсалар кетиб, бошқа хил нарсалар келади, баъзи нарсалар гуллайди, баъзилари сўнади“, деб ҳисоблайди. Даосизм таълимотида инсонга ўзидаги мажбурият ва бурч кишанларини улоқтириб ташлаб, табиатга яқин бўлган ҳаётга қайтиш даъвати бор.
2) Хитойда тарқалган 3 диндан (конфуцийчилик, буддизм билан бир қаторда) бири. Даосизм фалсафий таълимоти асосида пайдо бўлган. И-ИИИ-асрларда вужудга келган. Чжан Даолин асос солган (ИИ-асрнинг биринчи ярми). даосизм урф-одатлари анимизмга ва сеҳргарликка ишонишга асосланган. Конфуцийчилик, буддизм элементлари ҳам бор. Даосизм динида 3 худо — Шанди, Лаоцзи ҳамда дунёнинг яратувчиси Пан гу бошчилигида худолар пантеони шаклланган. В асрдан даосизм диний таълимоти, маросимлари расмийлашган ва давлат дини бўлиб қолган. ХИИ асрга келиб даосизмнинг адабиётлар тўплами — „Дао сзан“ вужудга келди. даосизм бошқа динлар каби кўплаб секталарга ажралиб кетган. Даосизм коҳинлари шахснинг ахлоқий ўз-ўзини такомиллаштириш ғоясини тарғиб қилиб, диндорларга узоқ умр кўришнинг муайян усулини ҳам таклиф қиладилар, бу усул парҳезни, жисмоний машқлар тизими ва бошқаларни ўз ичига олади. Айни вақтда коҳинлар ёвуз руҳларни ҳайдаш, фол очиш билан ҳам шуғулланади. Кейинчалик даосизм Хитойда ўзининг илгариги мавқеини йўқотиб ўрнини бошқа динларга бўшатиб берган. Ҳозир унинг тарафдорлари нисбатан озчиликни ташкил қилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |