Бийлар, тарантуллар (Лйcоса) – ўргимчакбўрилар оиласига мансуб ўргимчаклар уруғи. Танасининг узунлиги 3,5 см гача. Сизот сувлари юза жойлашган нам тупрокли жойлар (ариқ ва зовурлар бўйи, экин экилган майдонлар чеккаси, даре бўйлари)да 60 см гача чуқурлиқда тик қазилган уяларида яшайди. Б. тунги ҳайвон, ўлжа (турли ҳашаротлар) тутгани инидан кечаси чиқади. Ёзда (июн–июл) ўргимчак ипидан тўқилган пиллага 100 га яқин тухум қўяди. Урғочи Б. пилласини ўргимчак безларига ёпиштириб ёки хелицерасида олиб юради. Тухумдан чиққан бийчаларни ҳам урғочи бийлар 2–3 кун давомида кўтариб юради. Бийлар Ўрта Осиё, Қозоғистон, Жанубий Европа ва Кавказнинг чўл, чала чўл ва даштларида тарқалган. Ўзбекистонда тарқалган 5 туридан нортман бийи (Л. нортмани) кўп учрайди. Самарқанд жанубида, Л. медра Қарши чўлида, жанабий бийи Чирчиқ ва Фарғона водийсида тарқалган. Бийлар заҳарли, аммо одам ва ҳайвонлар учун хавфли эмас.

Бийлар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар
Лйcоса

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил