Tashkent Law Spring

Ташкент Лаw Спринг халқаро юридик форуми – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан 2019-йилдан буён ҳар йили ўтказилиб келинадиган юриспруденсия соҳасидаги йирик тадбир.[1]
Форумда у ташкил қилинган вақтдан бери Ўзбекистон ва бир қатор хорижий мамлакатлар адлия вазирлари, суд, прокуратура ва бошқа давлат органлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, дунёнинг етакчи юридик ва консалтинг фирмалари вакиллари, адвокатлар, юриспруденсия, иқтисодиёт соҳалардаги таниқли олимлар, мутахассислар ва экспертлар иштирок этиб келмоқда.
Мақсади
Форум ўз иш жараёнида қуйидаги мақсадларга эришишни кўзлайди: бугунги жадал глобаллашув даврида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ҳуқуқий таъминлаш бўйича мулоҳаза юритиш;
иқтисодий ривожланишнинг сўнгги тенденсиялари ва инвестицион ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларида ҳуқуқнинг ролини муҳокама қилиш;
фан ва амалиётнинг, хусусан, қонун ҳужжатлари ишлаб чиқиш, қонунчилик базасини тизимлаштириш ва такомиллаштиришда ИТ-технологияларидан кенг фойдаланишнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш.
Форумлар
Ташкент Лаw Спринг И Халқаро юридик форуми (2019)
“Ташкент Лаw Спринг” Халқаро юридик форуми илк маротаба 2019-йил ойида Тошкент шаҳрида ташкил этилди. Форум иштирокчилари 1,200 нафардан ортиқни ташкил қилиб, улардан 250 нафарини 40 дан зиёд мамлакатдан ташриф буюрган хорижий иштирокчилар боълди. Бунда Жанубий Корея, Сингапур, Россия, Беларус, Саудия Арабистони, Озарбайжон, Афғонистон каби мамлакатларнинг адлия вазирлари ва уларнинг оъринбосарлари, шунингдек Америка Қўшма Штатлари, Бирлашган Қироллик, Австрия, Австралия, Арманистон, Германия, [[Ирландия, Италия, Франсия, Нидерландия, Швейсария, Полша, Канада, Украина, Молдова, Латвия, [[Литва, Грузия, БАА, ХХР, Япония, Сербия, Словения, Ҳиндистон, Малайзия, Малта, Туркия, Шри-Ланка, Қозоғистон каби давлатлардан экспертлар қатнашди.
Шунингдек, Форумда “Тҳе Легал 500” халқаро рейтингида етакчи бешликка кирувчи “Wҳите & Cасе”, “Фрешфиэлдс Бруcкҳаус Дерингер”, “Ҳоган Ловеллс”, “Нортон Росе Фулбригҳт”, “МcДермотт Wилл анд Эмерй”, “Дентонс”, “Сидлей Аустин” каби юридик компанияларнинг вакиллари иштирок этдилар.
Форум сессияларида 134 нафар экспертлар маъруза қилдилар ва улардан 100 нафарини хорижлик экспертлар ташкил этди.
Форум фаолияти 100 га яқин маҳаллий ва хорижий ОАВ лар томонидан ёритилди.
Биринчи Халқаро юридик форум оъз олдига қоъйган мақсадларига эришиш ёълида ҳам мазмунан, ҳам иқтисодий жиҳатдан фойдали
ва самарали тадбир сифатида оъзини оқлади. Шу сабабли мазкур юридик форумни ҳар йили оътказилиши белгиланди.
Манбалар
- ↑ „"Ташкент Лаw Спринг" Халқаро юридик форуми“. ташкентлаwспринг.уз (23-январ, 2020). 2020-йил 31-январда асл нусхадан архивланган.
Ҳаволалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |