Davlat qarzi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. (2024-10) |
Давлат қарзи — давлатнинг аҳоли, фирма, ташкилот, банклар, хорижий молия-кредит муассасалари олдидаги қарз мажбуриятлари. Давлат ўз даромадлари билан ҳаражатларини қоплай олмай қолганда бюджет тақчиллиги пайдо бўлади ва у қарз кўтариш йўли билан қопланади. Давлат қарзни турли қимматли қоғозлар, облигациялар, заёмлар чиқариб сотиш, молия муассасаси (банк)дан ссуда олиш ва б. усуллар билан олади. Инвестииция давлат қарзи деб ҳисобланмайди. Д.қ.нинг тўлов даврига кўра қисқа муддатли ва узоқ муддатли, таркибига кўра ички қарз (давлат мамлакатнинг ўзидаги иқтисодий субъектлардан қарздор бўлади) ва ташқи қарз (хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва б.дан қарздорлик) каби турлари бор. Ички қарз ва унинг фоизлари миллий пулда, ташқи қарз ва унинг фоизлари эса эркин алмаштириладиган валютада тўланади. Д.қ.нинг даражаси, яъни қарз юки қарз ва унинг фоиз суммаси йиғиндисини давлат бюджети суммасига нисбати билан ўлчанади, яъни тўлов мажбурияти бюджетнинг қанча қисмига тенг эканлиги билан белгиланади. Д.қ.нинг ҳаддан ташқари ортиб кетиши иқтисодиётни издан чиқаради, халқ турмуш даражасини пасайтиради (чунки қарзни тўлаш учун зарур пул бюджетда соликларни ошириш орқали тўпланади), мамлакатдаги иқтисодий фаолликни сусайтиради. Ташқи қарзнинг кўпайиб кетиши миллий мустақилликка таҳдид солади, ундан қутулиши учун миллий иқтисодиётни юксалтиришга кетадиган инвестицияларни қисқартириш ва ҳатто миллий бойликнинг бир қисмини хорижга сотишга ҳам тўғри келади. Вақтида тўланмаган ташқи қарзга қўшимча фоиз тўланади, ундириладиган фоиз қарзга қўшилиб, унинг миқдори янада ошади.
Д.қ.нинг бўлиши уни бошқаришни тақозо этади, яъни қарзни олиш ва тўлаш билан боғлиқ муайян чоратадбирларни амалга ошириш лозим бўлади. Қарз ва унинг фоизларини тўлаш учун бюджетдан пул ажратиш Д.қ.га хизмат қилиш дейилади. Д.қ.ни тўлашдаги шарцҳароитларнинг ўзгариши Д.қ. реструктуризацияси дейилади. Реструктуризация юз берганда қарз ҳақининг ўзгариши конверсия дейилади. Қарз тўлаш муддати чўзилганда Д.қ. пролонгацияси юз беради. Қарзнинг бир тури бошқасига айланганда, қисқа муддатли қарз узоқ муддатли қарзга айланади ва Д.қ.нинг консолидацияси юз беради. Д.қ.га ўрин бўлмаслиги учун давлат ҳаражатлари давлат даромадлари даражасида бўлиши лозим. Бунда тақчилликка йўл берилмайди ёки минимал даражага келтирилади (мас, Ўзбекистон давлат ички қарзини оширмаслик учун бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1997 йилда 2,2% га, 2000 йилда 1% га келтирилди).
Аҳмаджон Улмасов.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |