Таваккал Эсоналиевич Раҳимов — Сўх (2012-2018) ва Риштон тумани (2018-2019) ҳокими бўлиб фаолият юритган[1].

Таваккал Раҳимов
Таваккал Эсоналиевич Раҳимов
 Риштон тумани ҳокими
Мансаб даври
2018-йил – 2019-йил
Президент Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Ғайратали Турғунович Мамадалиев
Вориси Суфҳонжон Солиев
 Сўх тумани ҳокими
Мансаб даври
2012-йил – 2018-йил
Президент Шавкат Мирзиёев
Вориси Фаррух Ўсаров
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1963-йил
Риштон тумани, Фарғона вилояти
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Миллати Ўзбек
Таълим Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Маълумоти Олий

Ҳаёти

Таваккал Эсоналиевич Раҳимов 1963-йилда Фарғона вилояти Риштон туманидаги Дутир қишлоғида туғилган. 1986-йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтининг муҳандис-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Фаолияти

Таваккалжон Раҳимов ўз меҳнат фаолиятини 1988-йили Риштон Агросаноат комбинати ишчилигидан бошлаган. 1993-2012-йилларда ички ишлар органларида турли лавозимларда, жумладан, Риштон туман ИИБ бошлиғи сифатида, 2012-2018-йиллар оралиғида эса Сўх тумани ҳокими вазифасида фаолият юриган. 2018-йилда Риштон тумани ҳокими этиб тайинлаган[1] ва 2019-йилда туман халқ депутатлари кенгаши қарори билан[2], бошқа манбада эса касаллиги туфайли ўз лавозимини тарк этган[3][4].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Кун.уз. „Фарғона вилоятида 3та туман ҳокими ўзгарди“ (8-феврал 2018-йил). Қаралди: 30-апрел 2024-йил.
  2. ↑ Суннатилла Абдуллаэв. „Риштондаги “ҳашар”дан кейин туман ҳокими ўзгарди“. Қалампир.уз (31-июл 2019-йил). Қаралди: 30-апрел 2024-йил.
  3. ↑ „Риштон тумани ҳокими ўзгарди“. Дарё.уз (31-июл 2019-йил). Қаралди: 30-апрел 2024-йил.
  4. ↑ Газета.уз. „Риштон тумани ҳокими ўзгарди“ (31-июл 2019-йил). Қаралди: 30-апрел 2024-йил.